Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Амалий бухгалтерия

Сотилмаган эди – текинга олинди

ЯСТ тўловчи корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 61134) консигнация шартларида 1996 йилда 24 192 АҚШ долларилик импорт товари олди. Барча божхона божлари тўланган. Товар балансдан ташқари ҳисобварақда МБ курси бўйича кирим қилинган (967 680 сўм), бироқ ҳозиргача сотилмаган. Контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган.

Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш чоғида товарни корхона даромадларига кирим қилиш ва солиқларни тўлаш керак. Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ва импорт контрактини ёпиш мумкин?

К.Галямов,

МЧЖ директори.

 

– Консигнация шартномаси бўйича қабул қилинган товарлар 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари ҳисобварағида шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномаларида назарда тутилган нархларда ҳисобга олинади. Сизнинг ҳолатингизда шартнома АҚШ долларида тузилган ва 004-ҳисобварақ дебетида 24 192 АҚШ доллари суммаси бўлиши керак.

Товар реализация қилинмаганлиги, даъво муддати - 3 йил (Фуқаролик кодексининг 150-моддаси) давомида ва ундан кейин ҳам ҳеч ким мулк ҳуқуқини низолашмаганлиги ҳамда даъво қилмаганлиги боис уни балансдан ташқари ҳисобварақдан тегишли баланс ҳисобварағига, масалан, 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағига ўтказиш зарур. Бундай товарнинг қиймати кирим қилиш санасида МБ курси бўйича консигнация товари қиймати ва илгари тўланган, улар билан боғлиқ ва 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган божхона тўловлари бўйича харажатлар ва ҚҚС йиғиндисига тенг бўлади.

Ушбу ҳолда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Операциялар мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Консигнация шартномалари бўйича импорт қилинган товарнинг келиб тушиши акс эттирилган

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Консигнация товари билан боғлиқ божхона тўловлари ҳисобланган ва тўланган

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Кирим қилиш чоғида консигнация товарининг қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

Илгари тўланган божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда кирим қилинган товарнинг қиймати акс эттирилган

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»;

8530-«Текинга олинган мулк»

 

 

Ҳақини тўламасдан мулк қилиб олинган товар текин олинган мол-мулк  ҳисобланади, у Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 4-банди билан бошқа даромадларга киритилади. Шу сабабли у асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси).

Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (МБ бошқаруви, ИВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 4.10.2005 йилда 1514-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўра импорт шартномалари импортчилар томонидан ваколатли банкларда ҳисобга қўйилиб, кейинчалик Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак.

Кредиторлик қарзи даъво муддати тугаганидан кейин ҳисобдан чиқариладиган шартномани ҳисобдан чиқариш учун импорт қилувчи банкка ёзма мурожаат юбориши керак. Банкнинг қарори 1514-сон Низомнинг 15-бандида белгиланган тартибда импорт шартномасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Шу тариқа, сизнинг шартномангиз ёпилади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика