Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Наврўзолди мусоҳабаси

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудири

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудири
Нозима АБДУСАЛОМОВА:

– Бизнинг ишимизга азал-­азалдан аёллар иши деб қарашади. Дарвоқе, Тошкентдаги биронта ҳам ФҲДЁ меҳнат жамоасида эркак кишини кўрмайсиз. Ишимиз ҳаяжонли ва қувончли онларга бой. Ҳар куни турли одамлар билан мулоқотда бўлиш жуда қизиқарли. Қоғозбозлик, сансалорликлар ҳам, ҳа бўл-ҳа бўл тарзида ишлашлар ҳам бўлиб туради, албатта. Аммо иши ўзига ёққан одамга унинг залвори ҳам, ортиқча даҳмазалари ҳам билинмайди. Бундан ташқари, фарзандли бўлганлигидан ёки никоҳдан ўтаётганлигидан масрур ҳол­да рўйхатдан ўтиш учун ташриф буюрганларнинг шоду хуррамликлари ҳам беихтиёр бизга ўз таъсирини ўтказади. Ўлим, никоҳдан ажралиш сингари кўн­гилсизликлар билан боғлиқ ташрифлар ҳам бўлиб туради, албатта. Аммо барибир кўнгилларга хуш ёқадиган воқеалар кўп. Шулардан бири ҳаммамизнинг хотирамизда муҳрланиб қолди ҳисоб. Шу йилнинг январида никоҳдан ўтказишни сўраб ариза кўтариб келган куёв бўлмиш 77 ёшда, «келинчак» эса 81 ёшда экан. Айтишларича, улар яқинда танишиб қолишибди. Бутун жамоамиз билан уларга саодатманд бўлишликни тилар эканмиз, шу ёшда ҳам одам ўз бахтини топишидан шодлигимизни яшира олмасдик.

 

Мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА суҳбатлашди.

Прочитано: 1137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика