Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Юридик маслаҳатлар

Декрет пулидан солиқ олинмайди

Қуйидаги саволларимизга жавоб берсангиз:

1. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг белгиланган муддати қанча?

2. Ҳомиладорлик нафақаси суммасидан 25%лик ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ундириладими ҳамда нафақага жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солинадими?

Келдибек Охунжонов,

МЧЖ бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

1. Меҳнат кодексининг 233-мод­дасига кўра аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туқ­қанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70 календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар, аёлга тўлиқ берилади.

2. Солиқ кодексининг 178-мод­дасига асосан жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар киради. Шундан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киритилади.

Солиқ кодекси 179-моддасининг 20-бандига асосан жисмоний шахс­ларнинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар (бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси мустасно), шунингдек фу­қароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жам­ғармаларидан жисмоний шахс­ларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар тарзидаги даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Солиқ кодексининг 172-модда­сида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объектидир (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Солиқ кодексининг 307-моддаси­га асосан ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммаси сифатида белгиланади.

Шу тариқа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага ягона ижтимоий тўлов ҳам, суғурта бадаллари ҳам солинмайди, чунки улар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга кирмайди.

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика