Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Юридик маслаҳатлар

Муддатдан аввал меросхўр бўлиш ҳуқуқи

Бизнинг МЧЖ муассисларидан бири вафот этди. Унинг меросхўрлари (қонун бўйича) улушни иккинчи муассисимизга беришга тайёрлар. Таъсис ҳужжатларида жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни мерос қилиб олишга розилик бериши талаби мавжуд эмас. Агар ворислар мерос олиш ҳуқуқини ҳали олмаган бўлишса, улар улушни қандай қилиб беришлари мумкин? Қандай ҳужжатларни қайси муддатда тақдим этиш лозим?

А.Азимов. Тошкент шаҳри.

 

– «Масъулияти чекланган ҳам­да қўшимча масъулиятли жа­миятлар тўғрисида»ги Қо­нун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғ­рисидаги Қонун) 20-моддаси биринчи қисми маъносидан келиб чиқилганда жамият иштирокчисигина жамиятнинг устав капиталидаги ўз улушини сотишга ёки ўзга тарзда воз кечишга (улушни тасарруф этишга) ҳақлидир, бунда улушларни тасарруф этиш имконияти жамият устави билан чекланиши мумкин.

Жамиятнинг иштирокчиси бўл­ган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, жамиятнинг устав ка­питалидаги унга қарашли улуш қонун ва васиятномага (агар мавжуд бўлса) мувофиқ универсал ҳуқуқий ворислик тартибида, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида бундай ўтишга жамиятнинг бошқа иштирокчилари розилиги олиниши зарурлиги назарда тутилмаган бўлса, унинг меросхўрларига ўтади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси).

Шу тариқа, кўриб чиқилаётган ҳолда жамият иштирокчисининг меросхўрлари уларни жамият аъзолигига қабул қилишларини ва, тегишинча, Фуқаролик кодек­сининг (ФК) 59-моддаси, МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 8 ва 9-мод­далари ҳамда жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбу­риятларни олишга даъво қилишга ҳақлилар.

Жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг меросхўри томонидан мерос қабул қилингунга қадар жамиятнинг вафот этган иштирокчиси ҳуқуқлари васиятномада кўрсатилган шахс томонидан, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса нотариус тайинлаган бошқарувчи томонидан амалга оширилади (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 20-моддасининг ўн бешинчи қисми).

Мерос очилган жойдаги нотариусга мерос­хўрнинг мерос олиш ҳуқуқига гувоҳнома бериш тўғрисида ариза бериши билан мерос қабул қилиб олинади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғри­сидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади (ФКнинг 1146-моддаси; адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўт­казилган буй­руғи билан тас­диқ­ланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғ­ри­сидаги йўриқноманинг 237-банди). Уш­бу муддатдан ав­вал бундай гувоҳнома ариза берган шахслардан ташқари бошқа меросхўрларнинг йўқлиги тўғрисида нотариусда маълумотлар бўлган тақдирдагина берилиши мумкин. Бунда гувоҳномани муддатидан аввал бериш нотариуснинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Яъни у ҳар бир муайян ҳолда бошқа меросхўрлар бор-йўқлигини белгилайди, буни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг рўйхати белги­ланмаган (улар, масалан, мерос­хўрларнинг ўзлари ёки нота­риуснинг сўровлари бўйича ФҲДЁ, суд, ИИБ, фойдаланиш таш­килотларининг ҳужжатлари бўлиши мумкин).

Шу тариқа, жамиятнинг устав капиталидаги улушга меросхўр бўлиш ҳуқуқини ва бунинг оқи­батида улушни тасарруф этишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳуж­жат – уларга берилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бўлади. Акс ҳолда ҳали нотариусга меросни қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилмаган бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқлари бузилиши мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, бир ёки бир нечта меросхўрлар, васиятнома ижрочиси, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи, ҳомийлик ва васийлик органи ёки мерос мол-мулкини сақлаб қолиш манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бошқа шахсларнинг аризасига кўра нотариус мероснинг хусусияти ва қимматини, шунингдек меросга эгалик қилишга киришиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда, яъни меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишга қадар нотариус томонидан белгиланадиган муддат мобайнида меросни қўриқлаш ва бошқариш чораларини кўриши шарт (ФКнинг 1144-моддаси; 26.12.1996 йилдаги «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сон Қонуннинг 52-моддаси). Мерос мол-мулкнинг қўриқланиши учун нотариуслар бу мол-мулкни рўйхатга олади ва уни сақлаш учун меросхўрларга ёки бошқа шахсларга топширади («Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддаси).

Бунда хўжалик жамиятининг устав капиталидаги улуш шубҳасиз бошқаришни талаб этадиган мол-мулк ҳисобланади ва нотариус юқорида кўрсатилган талаблар мавжуд бўлганда ишончли бошқарув муассиси си­фатида ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузиши шарт.

Шу тариқа, меросхўрлар ҳали мерос олишга киришмаган (меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олмаган) вазиятда уларда МЧЖ устав капиталида мерос бўладиган улушни тасарруф этиш учун юридик асос йўқ. Ўз улушларини меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олгач – мерос очилган кундан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин ёки нотариуснинг қарорига кўра ушбу муддат ўтгунига қадар тасарруф эта оладилар.

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика