Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Кредит ахбороти – таваккалчиликни баҳолаш мезони

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонуннинг (4.10.2011 йилдаги ЎРҚ-301-сон) ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича қўмита эшитуви бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлардан ташқари, Марказий банк, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, молия-кредит ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар­ни янада чуқурлаштириш ва фуқаро­лик жамиятини ривож­ланти­риш кон­цепциясида Ўзбе­кис­тонда амал­га оширилаётган бозор ис­лоҳотларининг суръати ва ман­тиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор янги қонунлар, жумладан, кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида қонуннинг қабул қилиниши ҳам муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, 2012 йилнинг 1 январидан амалиётга жорий этилган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонуннинг асосий мақсади кредит ташкилотларини истиқболдаги қарз олувчилар тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш, кредит таваккалчилигини камайтириш ва молия-кредит интизомини мус­таҳкамлашдан иборатдир.

Бугунги кунда ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш бўйича Кредит ахбороти миллий институти ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ ташкил этилди. Улар банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тегишли ахборотлар базасини шакллантириш бўйича фаолиятни амалга оширмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2011 йил давомида кредит ташкилотларига тақдим этилган кредит ахборотлари сони 75 000 дан ортиқни ташкил қилган бўлса, Қонун мониторинги ва амалиётга жорий этилиши натижасида бу кўрсаткич 2012 йилда 378 427 тага ва 2013 йил давомида 382 441 тага етиб, беш баробарга ошган. Бу эса, ўз навбатида, ишончли кредит ахборотига эга бўлган тижорат банк­ларига кредитлаш ҳажмларини ошириш имкониятини яратди. Хусусан, тижорат банкларининг кредит портфели қолдиғи 1,69 баробарга ошиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига қарийб 27 трлн сўмга етди. Шу жумладан инвестициявий кредитлар ҳажми 1,6 баробарга, микрокредитлар ҳажми 1,8 баробарга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 1,7 баробарга ошди.

Шу билан бирга, кредит ахбороти алмашинуви борасида за­монавий институтнинг ташкил этилганлиги банк ва бошқа кредит ташкилотлари тизимининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугунга келиб, Ўзбекистон банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 24,3%га етиб, бу белгиланган халқаро мезонларга нисбатан 3 баробардан кўпни ташкил эт­моқда.

Кредит ахбороти алмашинуви бўйича ҳуқуқий базанинг яратилиши ва бунинг асосида замонавий кредит ахбороти алмашинуви тизимининг ташкил этилиши, аввало, кредит таваккалчилигининг камайиши, кредит интизомининг мустаҳкамланиши, кредит портфели сифатининг яхшиланиши, шунингдек муаммоли активлар бўйича захира яратиш харажатлари камайтирилиши, кредит портфели ҳажмининг оширилиши, кредит бозорида рақобатнинг оширилиши ва фоиз ставкаларининг камайтирилишига эришилди.

– Қўмитамизнинг аъзолари Қо­нун амалиётга жорий қилинган мана шу қисқа давр мобайнида Марказий банк ва кредит бюроси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганлигини таъкидладилар, – деди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Насимжон АЛИМОВ. – Банк ва бошқа кредит ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш, уларнинг кредит ахборотини олишга бўлган талабини ўз вақтида ва тўла қондириш ҳамда ушбу тизимни янада мукаммаллаштириш борасида фикр-мулоҳазалари, аниқ таклиф-тавсияларини билдирдилар.

Муҳокама этилган масала юза­сидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Маъруф УСМАНОВ
ёзиб олди.

Прочитано: 1198 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика