Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Соғлом рақобат – давр талаби

Президентимизнинг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари хусусий секторнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратиш имконини бераётир.

 

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, солиқ ҳисоботи турлари 2,3 баробар, статистик ҳисоботлар 30%, рухсат бериш тартиб-таомиллари 38%дан кўпроқ камайтирилди. Барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этмоқда.

Акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётимизни ривожлантириш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунларнинг янги таҳрирдаги лойиҳалари ва «Тижорат сири тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соғлом рақобатни шакллантиришга кўмаклашмоқда, бозор конъюнктурасига тез мослашиб, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир.

Булар ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида сўз борди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика