Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Юридик маслаҳатлар

Мол-мулки билан жавоб беради

Ўз корхонамизни очмоқчимиз, бироқ қандай шаклда очишни билмаяпмиз. Қайси бири яхши ва ишончли: МЧЖми ёки ҚМЖ?

Ф.Мусоева ва Г.Мартиросова.

Самарқанд шаҳри.

 

– МЧЖ ва ҚМЖнинг умумий хусусиятлари кўп. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, ушбу жамиятларни қайта ташкил этиш ва тугатиш бобидаги муносабатларни «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) тартибга солади.

Масъулияти чекланган жа­ми­ят (МЧЖ) деб, худди қў­шимча масъулиятли жамият (ҚМЖ) син­гари, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, ус­тав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти ҳисобланади.

Бироқ МЧЖда иштирокчилар унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўл­майдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Ушбу ташкилий-ҳу­қуқий шакл шу жиҳати туфайли ҳам жуда оммалашган.

ҚМЖ иштирокчилари эса жамият мажбуриятлари бўйича ўз­ларига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўл­ган ва қўшган ҳиссалари қийма­тига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳуж­жатларида белгиланадиган каррали миқдорда соли­дар тарзда субсидиар жавобгар бў­ладилар. Яъни ҚМЖ кредиторларнинг талабларини ўзига тегишли бўлган мол-мулкдан тўлиқ ҳажмда қон­диришга қобил бўлмаса, қол­ган талаблар унинг иштирокчиларига қаратилади. ҚМЖ иштирокчилари жавобгарлигининг энг юқори миқдори унинг уставида назарда тутилади.

Шу тариқа, кўрсатилган таш­килий-ҳуқуқий шакллар ўртаси­даги асосий фарқ фирма маж­буриятлари бўйича жавобгар­ликни ҳуқуқий тартибга солишдадир.

ҚМЖ камдан кам ҳолларда ташкил этилади, чунки тижорат ташкилотларининг унга яқин ва энг кўп тарқалган шакли – МЧЖ билан қиёслаганда, иштирокчилар зиммасига қўшимча мулкий жавобгарлик юклайди.

Бироқ айни шу сабабли ҚМЖ МЧЖга қараганда ишончлироқ ҳамкор ҳисобланади. Назарий жиҳатдан олганда бундай таш­килотлар билан ишлаш фой­далироқ, чунки маблағларни йў­қотиш хатари кам. Бизнеснинг ҚМЖ андозасида ташкил этилиши биринчи навбатда жамият муассислари бўлғуси ҳамкорларга жамият номидан қабул қилинадиган қарорлар учун ўзларининг мол-мулклари билан ҳам жавоб беришларини кўрсатиш мақсадини кўз­лайди.

МЧЖнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» сўзларини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятнинг қисқартирилган фир­ма номи унинг тўлиқ ёки қис­қартирилган номини ҳамда «масъулияти чек­ланган жамият» деган сўзларни ёки MChJ қисқартмасини ўз ичига олиши керак.

ҚМЖнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва «қў­шимча масъулиятли жамият» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг қисқартирилган фир­ма номи жамиятнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳам­да «қўшимча масъулиятли жамият» деган сўзларни ёки QMJ қисқартмасини ўз ичига олиши керак.

Юқоридагилардан келиб чиқ­қан ҳолда имкониятларингизни чамалаб кўриб, уларнинг қай бирини танлаш – фақат сизнинг ихтиёрингизда!

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 1078 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика