Norma.uz

Палата кимнинг тарафида?

2013 йил охирида Савдо-саноат палатасининг (ССП) Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси хўжалик судига бизнинг МЧЖ манфаатларини кўзлаб мурожаат қилди. Биринчи инстанцияда биз ютиб чиқдик. Жавобгар апелляция шикояти бермади. Бироқ 2014 йил февралида Савдо-саноат палатаси Олий хўжалик судига жавобгарнинг (МЧЖ) ушбу иш бўйича манфаатларини кўзлаб кассация шикоятини берди.

Мазкур ҳолда ССП жавобгарнинг манфаатларини кўзлаб кассация шикояти беришга ҳақлими?

Т.Алиев, МЧЖ юрист-маслаҳатчиси.
Чилонзор тумани.

  

– Хўжалик процессуал кодексининг (бундан кейин – ХПК) 44-моддасига мувофиқ давлат органлари ва бошқа органлар қонунларда назарда тутилган ҳолларда давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкин. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради. Ушбу органларнинг тақдим этилган даъволардан воз кечиши даъвогарни низони мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Савдо-саноат палатаси (ССП) ва унинг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармалари «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонун (3.12.2004 йилдаги 712-II-сон) 13-моддаси биринчи қисмига асосан ССП аъзолари – тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб хўжалик судига даъволар тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган органлар жумласига киради.

Шу билан бирга сиз келтирган вазиятда кассация шикояти бериш тартибини қуйидаги равишда бузиш ҳоллари мавжуд:

биринчидан, МЧЖ манфаатларини кўзлаб хўжалик судига даъво билан юридик шахс бўлган Ўзбекистон Республикаси ССП эмас, балки мустақил юридик шахс – ССПнинг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси мурожаат қилган;

иккинчидан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонун ва ХПК, агар мазкур иш бўйича даъво билан бевосита мурожаат қилмаган бўлса, ССПга суднинг ҳал қилув қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқини бермайди;

учинчидан, ССП ва унинг ҳудудий бошқармалари жавобгарнинг манфаатларини кўзлаб суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эмас, сабаби ХПК Палатага жавобгарнинг эмас, балки даъвогарнинг ҳуқуқларини беради.

Шу тариқа, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонун ва ХПК Ўзбекистон Республикаси ССП ва унинг ҳудудий бошқармаларига жавобгарнинг манфаатларини кўзлаб хўжалик судининг ҳал қилув қарорлари устидан кассация шикояти бериш ҳуқуқини бермайди.

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат.

Прочитано: 1061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика