Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Наврўзолди мусоҳабаси

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Зуҳра АЗИМОВА:

– Ҳаётим юриспруденция билан боғланиб қолишини бахтли тасодиф оқибати деб ўйлайман. Педагогика институти талабаси эканлигимда бир куни тасодифан ТошДУ юридик факультети олдидан ўтиб қолдим. Факультет ўша кезлари Хадрада эди. Трамвайдан тушиб тўғри шу илм даргоҳига йўл олганим, лекцияга киришга рухсат сўраганим ҳам кечагидек эсимда. Жиноят ҳуқуқи бўйича бир «пара» сабоқ олгач, юрист бўлишни бутун онгу шуурим билан истаётганлигимни тушуниб етдим. Узоқ ўйлаб ўтирмай ҳужжатларимни инс­титутдан қайтариб олиб, қайта имтиҳонлар топширдим – юридик факультет талабалиги насиб этди. Университетни тамомлагач, тақсимот бўйича Адлия вазирлигига ишга бордим, бу тизимда ишлаётганимга ҳам 35 йилдан ошди. Ишим – жуда масъулиятли. Ишга кўмилиб кетиладиган пайтлар ҳам оз эмас. Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган давримни ҳам кўп эслайман. Ўшанда, пахтачилик ва бошқа қишлоқ хўжалик ишлари авжига минган даврларда жорий ишлар ҳам ҳаддан зиёд кўп эди. Қанчалик қийин бўлмасин, бўш келмадим. Агар одам ўз олдига аниқ мақсад қўйса ва унга эришиш йўлида қатъият кўрсатса, кўп нарсаларга эришиши мумкинлигини тушуниб олдим. Дарҳақиқат, кўп вақтим ишда ўтди, лекин оилани ҳамиша биринчи ўринга қўйдим. Айтиш жоизки, касб фаолиятини аёллик, оналик, келинлик, қизлик рутбаси билан қўшиб олиб бориш осон кечмайди. Турмуш ўртоғим ва учала ўғлимдан миннатдорман. Барака топгурлар ҳамиша мени қўллаб-қувватлаб келишди, оғирлигимни қўлларидан келганча енгиллаштиришди. Уларнинг бундай мададкорлиги шарофати билан севимли машғулотларим – расм чизиш ва дизайн билан шуғулланишга ҳам вақт топаман. Оиламиздаги аҳилликни ишдаги ютуқларимнинг асосий манбаи деб биламан. Ишдан ҳориб-чарчаб борганингда оилада яқинларинг очиқ чеҳра билан кутиб олиши, хонадонингдаги бахтиёрлик кучингга куч ва ғайратингга ғайрат қўшар экан.

 

Мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА суҳбатлашди.

Прочитано: 1251 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика