Norma.uz

Иш берувчи, сиз ноҳақсиз

Иш ҳақини тўламаслик ходимларнинг меҳнатга оид ҳу­қуқлари жиддий бузилишига киради. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.

 

Биринчи бор ушбу муаммо халқаро даражада 1949 йилда тилга олинди. Ўшанда Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Бош Конференциясида Иш ҳақини муҳофаза қилиш тўғрисида 95-сон Конвенция қабул қилинган эди (1952 йил 24 сентябрда кучга кирган).

95-сон Конвенцияда ўз ифодасини топган ХМТ нуқтаи на­зари кейинчалик Тадбиркор тўлов­га ноқобил бўлган тақ­дирда меҳнаткашларнинг та­лаб­лари­ни ҳимоя қилиш тўғ­рисида ХМТнинг 173-сон Конвенцияси (Женева, 23.06.1992 йил) ва Тадбиркор тўловга ноқобил бўлган тақ­дирда меҳ­наткашларнинг та­лабларини ҳимоя қилиш тўғ­рисида ХМТнинг 180-сон Тавсияларида (Женева, 23.06.1992 йил) ривожлантирилди.

Ўз вақтида ва тўлиқ иш ҳақи олиш ҳуқуқи Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳуж­жатлари воситасида ҳам ҳимоя қилинади.

Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 161-моддасига му­вофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Бунда жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.

Амалиётда мазкур меъёр доим ҳам ишламайди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжат­лари ходимларга иш ҳақи тўламаганлик учун иш берувчиларга нисбатан турли хил юридик жавобгарлик турларини белгилайди.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳи­моя қилинишини таъминлаш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини оши­риш мақсадида Вазирлар Маҳ­камаси томонидан «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (19.03.2002 йилдаги 88-сон, бундан кейин – Қарор) қабул қилинган.

Қарорнинг 3-бандида белгиланишича, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Про­куратурасига хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарла­рининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига қатъий риоя қилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортиш топширилган (Қарорнинг 4-банди).

Иш ҳақини тўламаслик мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишга ҳам олиб келиши мумкин.

МК 161-моддасининг талаб­ларини бажармаслик меҳ­нат тўғрисидаги қонун ҳужжатла­рини бузиш сифатида баҳо­ланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган, иш берувчиларни текшириш боришида ёки давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан шикоятларни кўриб чиқиш чоғида энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзида жавобгарликка олиб келади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2629 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика