Norma.uz

Буйруқ нусхаси фақат ходим учун

Янги иш берувчи ишга тушаётган шахсдан аввалги иш жойидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни келтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами?

 

Х.К.

Ангрен шаҳри,

Тошкент вилояти.

 

– Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:

паспорт ёки унинг ўрнини бо­садиган бошқа ҳужжатни, 16 ёш­гача бўлган шахслар эса – ту­ғилганлик тўғрисидаги гу­воҳнома ва турар жойидан маълумотнома ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланишига ўсмирнинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилигини;

меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гу­воҳномани;

қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини та­момлаганлиги тўғрисидаги дип­ломни ёхуд мазкур ишни ба­жариш ҳуқуқини берадиган гу­воҳномани ёки бошқа тегишли ҳуж­жатни тақдим этади.

Ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимнинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация ра­қами)ни ва ШЖБПҲ (шахсий жам­ғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) тўғрисидаги маълумотларни ҳам талаб этиши мумкин, бу ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинади.

Ишга қабул қилиш вақтида иш­га кираётган шахсдан қонун ҳуж­жатларида кўрсатилмаган ҳуж­жатларни талаб қилиш та­қиқ­ланади. Ишга кираётган шахс­дан аввалги иш жойидан у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқ нусхасини талаб қилишга иш берувчи ҳақли эмас.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1314 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-05-13 12:35:03, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика