Norma.uz

Меҳнат дафтарчасини тузатамиз

Ходима турмушга чиқиб, фамилиясини ўзгартирди. Шу муносабат билан унинг меҳнат дафтарчасидаги аввалги фамилиясининг устига чизиб, унинг устига янги фамилиясини ёзиб қўйдим. Энди ходима эри билан ажрашиб, қизлик фамилиясини қайтарди. Унинг фамилияси устига яна чизиқ тортишим керакми ёки меҳнат дафтарчасига қистирма варақ очишим лозимми?

 

С.Губайдуллина,

ИЧБ кадрлар бўлими бошлиғи.

Наманган вилояти.

 

– Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқ­номанинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.11-бандида аниқ кўрсатилишича, меҳнат дафтарчасидаги фамилия, исм-шариф ва туғилган кун тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилия, исм, отасининг исми ёки туғилган кун тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Тегишли ҳужжатларга ҳаволалар муқованинг ичкари бетига ёзилиб, корхона раҳбарининг ёки у томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан тасдиқланади.

Шу сабабли сиз меҳнат дафтарчасидаги ходиманинг аввалги фамилияси устидан яна чизиқ тортиб, унинг қизлик фамилияси тўғрисида ёзувни қайд этишингиз керак. Шу тариқа, ходиманинг меҳнат дафтарчасида иккита фамилия устидан чизиқ тортилади ва битта фамилия устидан чизилмайди. Масалан, Алиева турмушга чиқиб, фамилиясини Валиевага ўзгартирди, кейин ажрашиб, яна қизлик фамилиясига қайтди. Унинг меҳнат дафтарчасидаги ёзув тахминан қуйидагича бўлади:

Familiyasi Алиева Валиева Алиева                   

Ismi Салима                       

Otasining ismi Абдуллаевна              

Меҳнат дафтарчасида тегишли бўлимларнинг барча саҳифалари тўлган ҳолларда меҳнат дафтарчасига қистирма варақ қўйилади. Яъни агар, масалан, меҳнат дафтарчасининг биринчи бетида ўзгартиришлар киритиш учун жой бўлмаса, меҳнат дафтарчасига қистирма варақ қўйиш керак.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 1156 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика