Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Паспорт масалалари

Хорижга чиқиш ҳуқуқи

Ярим йил мобайнида тўлаган коммунал хизматларга доир қарзлар хусусида ХУМШ билан узоқ вақт судлашишимга тўғри келди. Тез орада МДҲ мамлакатларидан биридаги қариндошларим ҳузурига боришим керак, мени чегарада тўхтатишмайдими? Қандай ҳолларда қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган тақиқ бекор қилиниши мумкин, бу қандай амалга оширилади?

 

К.Т.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,

Яланғоч даҳаси.

 

– Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида низомга (АВ, ИИВ ва МХХнинг АВ томонидан 25.08.2009 йилда 1997-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ суд ижрочиси қуйидаги ҳолларда қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини чеклашни олиб ташлайди:

● вақтинча чеклаш ўрнатишга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари амалда ижро этилганда;

● «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) белгиланган асосларга кўра ижро ишини юритиш тугатилган ёки тамомланган тақдирда.

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари амалда ижро этилганда суд ижрочиси эртаси кундан кечиктирмай катта суд ижрочисининг имзоси билан қарздорни ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали Суд департаментининг ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.

Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси қарздорнинг чиқиш ҳу­қуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғри­сидаги қарорларни рўйхатга олиш китоби ва электрон маълумотлар ба­засига тегишли белги киритади ва эртаси кундан кечиктирмасдан кириш, чиқиш ва фу­қароликни расмийлаштириш бўли­ми (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органини қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини чеклаш олиб ташланганлиги ҳақида хабардор қилади.

Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органи хабарни олгандан сўнг қарз­дорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига чекловни олиб ташлайди.

Бинобарин, бу ҳолда исталган турдаги транспортда чегарани кесиб ўтишда ҳеч қандай муаммо юз бермайди.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2494 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика