Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Омбудсман ҳисобот берди

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан так­лиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар. Ушбу масала юзасидан С.Рашидова маъруза қилди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат ҳокимияти органларининг фаолияти устидан парламент назорати Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятининг энг муҳим жиҳатларидан бири экани таъкидланди, шу сабабли бу масала парламент вакиллари учун катта аҳамиятга эга. Омбудсманнинг ўтган йилдаги фаолияти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларининг такомиллаштирилишига кўмаклашишга қаратилганлиги қайд этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларининг такомиллаштирилишида, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда, инсон ҳуқуқлари соҳасида жамоатчилик онгини оширишда иштирок этди. Депутатлар Омбудсманнинг ўтган йилдаги фаолияти ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро этувчи ва суд тармоқлари, фуқаролик жамиятининг институтлари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилганлигини таъкидладилар. Ҳисобот йилида Омбудсман томонидан 15 дан ортиқ қонун лойиҳасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчилик ҳужжатларига, халқаро стандартларга мувофиқлиги ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Омбудсманнинг Қонунчилик палатаси билан ўзаро ҳамкорлиги нафақат қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга, балки назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этишга, қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш мониторинги якунлари бўйича ахборот алмашишга қаратилди.

Фуқароларнинг шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш Омбудсман фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлди. Ҳисобот даврида фуқаролардан жами 11 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди, уларнинг 7,7 мингтаси Омбудсманнинг марказий идорасига, деярли мингта ариза ва шикоят эса минтақавий вакилларга юборилди. Электрон почта орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш амалиёти кенгайтирилмоқда. Омбудсман ва унинг ходимлари шахсий қабулида фуқароларнинг деярли 1,4 мингта мурожаати кўриб чиқилди. Уларнинг барчаси амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқилди.

Саволларга жавоб берилганидан кейин Омбудсман ҳисоботи батафсил муҳокама этилди. Муҳокама чоғида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.

Депутатлар муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар ҳамда тегишли қарор қабул қилдилар.

 

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика