Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Паспорт масалалари

Қариндошлик шажараси бўйича прописка

Тошкентда квартирам бор. Мен унга кўп болали ва оила ташвишларидан чарчаган туғишган синглимни прописка қилмоқчиман, у бошқа вилоятда доимий пропискага эга. Бироқ уни прописка қилишдан бош тортишди. Нимага? Ахир Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатида қариндошликнинг биринчи ва иккинчи даражаларидаги тўғри шажараси бўйича уларнинг қариндошлари доимий прописка қилинган турар жойга қариндошларини прописка қилишга рухсат берилиши кўрсатилган. Биз ҳам туғишган ака-сингилмизку.

 

А.Боровиковский, меҳнат фахрийси.

 

– Бу ҳолатда муайян аниқлаштириш киритиш лозим.

Гап шундаки, Оила кодексининг 57-мод­дасига кўра болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи; невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи; эвара катта бобосига, катта бувисига нисбатан – учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.

Ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахс­лар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома1).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқ­қанда вилоятда пропискаси бўлган синглингизни Тошкент шаҳридаги квартирангизга ­прописка қилиб бўлмайди.

 

Маълумот учун

Юқорида кўрсатилган Рўйхатнинг 4-бан­дига кўра Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингилларни – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилишга рухсат берилади.

Ходимларга уларнинг меҳнат вазифала­рини бажариш билан боғлиқ ҳолда жаро­ҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларининг (ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарорига 1-илова) 26-бандига асосан қуйидаги вояга етмаган шахслар меҳнатга лаёқатсиз ҳисобланади:

болаликдан ногиронлар;

60 ёшга тўлган эркаклар ҳамда 55 ёшга тўлган аёллар;

белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногирони деб эътироф этилган шахслар.

 

1Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2844 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика