Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Илмий кадрлар тайёрлаш истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш истиқболлари мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

 

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий аттестация комиссияси ва­киллари, мутахассислар, ёш олимлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, ма­даният ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б.Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Парпиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим ва илм-фан тизимини ислоҳ этишга йўналтирилган изчил ислоҳотлар ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий технологияларни чуқур эгаллашига кўмаклашиш ҳамда илм-фан соҳасини ривожлантиришда му­ҳим аҳамият касб этаётгани­ни таъкидлади. Давлатимиз раҳ­барининг 2012 йил 24 июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда дастуриламал бўлаётир.

Фармонга асосан мамлакатимизда илмий кадрларни аттес­тациядан ўтказишнинг халқаро миқёсда тан олинган талабларга мос келадиган, фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри докторлик диссертациясини ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий этилди.

Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган талабларга мувофиқ катта илмий ходим-изланувчи институти жорий этилди. Иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш мақсадида бакалавр дипломига эга бўлиб, камида 5 йил амалий иш стажига эга бўлган мутахассисларга мустақил изланувчи тартибида фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий фаолият билан шуғулланишга имконият яратилди.

Тадбирда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш, илмий тадқиқотлар сифатини ошириш ва ишлаб чи­қариш билан узвийлигини таъ­минлаш, иқтидорли ёшлар­нинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини намоён этишига ша­роит яратиш, инновацион иқ­тисодиётни ривожлантириш, бу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар бил­дирилди.

Прочитано: 1106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика