Norma.uz

Ярим йил ишлаш таътил олиш ҳуқуқини беради

Семинарлардан бирида бизга тушунтиришларича, корхонада 6 ойдан кўп вақт ишлаган ходимга таътил ишланган вақтга мутаносиб равишда эмас, балки тўлиқ берилиши керак.

Меҳнат кодексининг 141-моддаси қандай қўлланишига доир яна бир тушунтириш берсангиз. Агар ходим мазкур корхонада 6 ой ишлаган бўлса, биз унга дарҳол тўлиқ таътил (камида 15 иш куни) беришга мажбурмизми? Агар мажбур бўлсак, бу қайси қонун ҳужжатларида қайд этилган?

 

КБ инспектори.

Тошкент шаҳри.

 

– Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йил­лик асосий таътил берилади (Меҳ­нат кодексининг (МК) 134-моддаси). Йиллик таъ­тиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади (МКнинг 148 ва 169-моддалари).

Биринчи иш йили учун йиллик асосий таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у мазкур иш берувчида узлуксиз 6 ой ишлагандан кейин юзага келади (МКнинг 143-моддаси).

Бунда қонун ҳужжатлари дастлабки 6 ой давомида ишлаганлик учун кам муддатда таътил бериш мумкинлигини белгиламайди, шунингдек йиллик пул тўланадиган таътилни олдиндан бериш сифатида квалификациялашга ижозат бер­майди. Бинобарин, МКнинг 134, 143 ва 148-моддаларига асосан ходим биринчи иш йили учун 6 ой ишлаганидан кейин 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан таътил олишга ҳақли. Унга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади. Мазкур ҳуқуқ­ни амалга ошириш иш берувчининг мажбуриятларига киради.

Одатда, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун ишланган вақтга мутаносиб тарзда пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси).

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).

Таътиллар муддатини ҳисоб­лаб чиқаришнинг бундай тартиби ходимга унинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин таътил берилганда қўлланади, ўриндошлик асосида ишлаётганларга – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда берилади. Мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади (МКнинг 143-моддаси).

Шу тариқа, МК 141-модда­сининг қоидалари ходимларнинг барча тоифаларига нисбатан меҳнат фаолияти тугатилганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация олиш мақсадида, ўриндошлар (уларнинг хоҳишига кўра) ва ўқитувчилар таркибига нисбатан эса уларнинг ишлаши даврида – ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда таътиллар муддатини ҳисоблаб чиқариш мақсадида қўлланади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 6922 раз(а)

Комментарии к статье (4)

2014-03-06 19:08:06, Гость_okm:
Ходим 2013 йил январь ойида ишга кирган
ишга кирганига 6 ой ўтгач август ойида ходим мехнат таътили беришни суради
Жамоа шартномасига ходим ишлаётган тоифадаги ходимларга 24 иш куни хисобида таътил берилиши назарда тутилган
 
Агар таътил ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш керак булса, ходимга неча кун таътил берилади?
 
Буйрукни куйидаги мазмунда чикариш тугрими?
ходимга 2013 йил январь ойидан 2014 йил январь ойига кадар булган мехнат фаолияти учун 2013 йил 1 авустдан 29 августга кадар 24 иш куни хисобида мехнат таътили берилсин
2014-10-22 09:35:25, Гость_nizomidin:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-01-21 12:06:57, Улугов:
фойдаланмаган 10 йиллик мехнат таътили учун компенсация хисоблаш тартиби кандай булади?
2015-06-03 19:18:44, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика