Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Янги қонун кучга кирди

Тадбиркорлар учун кенг имконият

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига киритилган ўзгартишлар моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Миробидов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 24 августда қабул қилинган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва улушини ошириш, корхоналар экспорт салоҳиятини юксалтиришга доир зарур чоралар белгилаб берилган. Бу борада янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва мавжудларини такомиллаштириш ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларда муҳим аҳамият касб этаётир.

Хусусан, 2013 йил 8 октябр­да кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қў­шим­чалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунида тадбиркорлик субъектлари учун қатор қўшимча имкониятлар кўзда тутилган. Қабул қилинган янги қонун асосида Божхона кодексига ҳам қатор ўзгартишлар киритилган. Товарлар чиқишига рухсат берилганидан кейинги божхона назорати товарлар чиқишига рухсат берилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида, божхона тўловларини қўшиб ҳисоблаш эса, товарлар чиқишига рухсат берилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилиши киритилган муҳим ўзгартишлардир.

Божхона тўловлари қўшиб ҳисобланган тақдирда юридик шахслар божхона органига ёзма хабарнома юбориб, текширувлар натижаси бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммасини, шунингдек, молиявий санкциялар суммасини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақлидир.

Бундан ташқари, Божхона кодексининг божхона қонун ҳужжатларини бузишнинг айрим турлари учун юридик шахс­лар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар жавобгарлигини тартибга солувчи ўн бешинчи бобидан қатор моддалар чиқарилди. Шу билан бирга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шундай қонунбузарликлар учун кўзда тутилган санкциялар кучайтирилди.

Семинарда тадбиркорлар, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика