Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хорижий корхона - резидент билан сўмда ҳисоблашинг

Ўзбекистон резиденти бўлган МЧЖ балансида чет эл валютаси (АҚШ доллари) бор. У улгуржи савдога доир лицензияга эга. Импорт контрактлари бўйича республикага товар олиб келадиган хорижий корхона (МЧЖ) конвертация олиш ва хорижий етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш имконига эга эмас.

Резидент МЧЖ чет эл валютасида МЧЖ ХКдан товарни харид қилишга шартнома тузиш ва товарга АҚШ доллари билан ҳақ тўлаш ҳуқуқига эгами?

МЧЖ директори.

 

Йўқ, бундай ҳуқуққа эга эмас.

Фуқаролик кодекси 245-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда) 18-моддасига асосан Ўзбекистон ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитларни олиш ва қайтаришда;

ваколатли банклардаги омонатларга пул маблағлари қўйишда, омонатлар бўйича фоизлар тў­лашда;

банкнинг чет эл валютасидаги операциялар бўйича воситачилик ҳақини ундиришда;

чет эл валютасида ифодаланган банк кафолатларини бериш ва улар юзасидан тўловларни амалга оширишда;

ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишда;

юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда валюта бойликларини киритишда;

хайрия мақсадларида амалга ошириладиган операцияларда;

мерос ҳуқуқи бўйича валюта бойликларини олишда;

божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро йўналишларда ташишда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишдаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операцияларда;

норезидентлар билан товарларни бошқага ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, ахборотни, интеллектуал фао­лият натижаларини, шу жумладан, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни бошқага ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиш ва уларни бажариш билан боғлиқ хизматлар комиссионерлар (агентлар) томонидан кўрсатилаётганда комиссионерлар (агентлар) ва комитентлар (принципаллар) ўртасида амалга ошириладиган опера­цияларда;

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ёки рес­публикага олиб кирилаётган юкнинг транзити, уни ташиш билан боғлиқ хизматлар экспедитор, ташувчи ва фрахтчи томонидан кўрсатилаётганда транспорт экспедицияси, ташиш ҳамда чартер (фрахтлаш) шартномалари бўйича операцияларда;

қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сотиб олиш ва сотишда;

резидентлар томонидан резидентлар ҳамда норезидентлардан пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловларни қабул қилишда;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Республика ҳудудида бошқа резидентдан товарлар олди-сотдиси шартномаси бўйича резидент томонидан харид қилинадиган товарларга чет эл валютасида ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Шу сабабли ҳисоб-китоблар мазкур ҳолда миллий валюта – сўмда амалга оширилиши керак.

Прочитано: 1108 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика