Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

Олий хўжалик суди пленуми

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда Олий хўжалик судининг судьялари, Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи идоралар масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари, коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раи­си К.Комилов бошқарган мажлисда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизни демократик янгилаш, барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш йўлида босқичма-босқич амалга ошири­лаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди. Бу юртимизнинг тобора обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги муттасил ошиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган, ана шу мақсадга қаратилган тамойилларнинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ қилинаётгани муҳим аҳамият касб этаётир. 

Бу борада хўжалик судлари ҳам самарали фаолият юритмоқда ва асосий эътиборни қонунийлик ва адолатни таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратмоқда. Судга мурожаат қилаётган шахслар учун қулайликлар яратиш мақсадида соҳага оид қонунчиликнинг такомиллаштирилаётгани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процес­суал кодексига судда иш кўришнинг соддалаштирилган тартиби – суд буйруғи бериш институти киритилгани ўз самарасини бермоқда.

Суд буйруғи – кредиторнинг пул суммасини ундириш ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ёхуд қарздордан низосиз талаблар бўйича мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья чиқарган ҳужжат бўлиб, ижро ҳужжати кучига эга.

Пленум муҳокамасига киритилган «Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суд буйруғи ҳақидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори лойиҳаси суд буйруғи бериш билан боғлиқ ишларни ҳал этишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бир хилда ҳамда тўғри қўлланилиши юзасидан хўжалик судларига аниқ тушунтиришлар бериш баробарида, низосиз тартибда ҳал этиладиган суд ишларини қонуний, тез ва қисқа муддатларда кўриб чиқишни янада такомиллаштиришга қаратилган.

Қарор лойиҳасида Хўжалик процессуал кодексининг 103-моддасида назарда тутилган суд буйруғи бериш бўйича талабларнинг рўйхати тугал ҳисобланиши ва у кенгайтирилган тарзда талқин қилинмаслиги, ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб билдирилганда, қарздорлик суммаси қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши алоҳида қайд қилинган.

Бундан ташқари, лойиҳада суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани тақдим этиш тартиби ва унда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, истеъмол қилинган электр энергияси ва бошқа коммунал, алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ҳамда ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисидаги аризаларга илова қилинадиган ҳужжатлар юзасидан батафсил тушунтириш берилган.

Пленум мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.

 

Прочитано: 3869 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика