Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Солиқ солиш

Россиялик набирамга бизнинг ШЖБПҲ керакми

Тошкентда туғилган ва прописка қилинган набирам Россия Федерациясидаги мактаб ва олий ўқув юртида ўқиди, ўша ерда фуқароликни олди. Ўзбекистонга қайтди, уни бувисиникига ярим йилга, кейинчалик узайтириш имкони билан рўйхатдан ўтказишди. Ишга кираётганда бухгалтерия ундан:

маҳалладан у биринчи марта ишга кираётганлиги тўғрисида маълумотнома;

Мирзо Улуғбек туман солиқ инспекциясидан СТИР;

худди шу туман ИИБдан ШЖБПҲ рақамини келтиришни сўраган.

Биз ШЖБПҲдан бошқа барча ҳужжатларни тўпладик, чунки туман ИИБ бизни РФ Элчихонасига юборди, у ерда эса бундай масалалар ЎзР ҳокимият органларининг ваколат доирасига киради деб айтишди ва бизни яна туман ИИБга юборишди, бу ерда барибир бизга ШЖБПҲ рақамини беришмади.

Тошкент шаҳрида ишга жойлашган (ўз ҳаётида илк марта) Россия Федерацияси фуқароси ШЖБПҲга ҳақлими?

Иш берувчи ижтимоий суғуртанинг 25%ини қаерга юборади:

РФгами ёки ЎзР бюджетигами (набирамда РФнинг суғурта гувоҳномаси бор)?

Агар у қайтишга қарор қилса, уни РФда ЎзР меҳнат дафтарчасига кўра ишга қабул қиладиларми? Ёки у ерда янгисини очтиргани маъқулми?

 

 

 

           – 1. Чет эл фуқаролари жам­ғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига ва, тегишинча, агар улар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшасалар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) олишга ҳақлилар (2.12.2004 йил­даги «Фуқароларнинг жам­ғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сон Қонуннинг 4-моддаси). Чет эл фуқароси Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳ­номаси ва фуқаролиги бўл­ма­ган шахс гувоҳномаси тўғ­ри­сидаги низомга (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова) мувофиқ бунга рухсати ва 5 йил муддатга берилган яшаш гувоҳномаси мавжуд бўлганда мамлакатимизда доимий яшовчи деб ҳисобланади. Набирангизда вақтинча прописка бор, яъни мазкур пайтда у Ўзбекистонда вақтинча бўлувчи деб эътироф этилади ва шу боис у жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси ҳисобланмайди ва унинг ШЖБПҲ рақамини олиши керак эмас.

Ўзбекистонда набирангиз чет эл фуқароси сифатида фақат унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқининг тасдиқномаси мавжуд бўл­ганда иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида ишлаши мумкин. Рухсатномани ҳам, тасдиқномани ҳам Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган тартибда беради.

2. Республика ҳудудида амал қилаётган барча умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (шу жумладан ижтимоий жамғармаларга) Ўзбекистон бюджетига ўтка­зилади. Ягона ижтимоий тўлов умуммажбурий тўлов бўлиб, уни бюджетга иш берувчи корхона ўз маблағлари ҳисобидан ўтказади (Солиқ кодексининг 305-моддаси). Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини эса жисмоний шахслар, шу жумладан республикада доимий яшайдиган чет эл фуқаролари меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларидан тўлашлари керак. Уларни ҳисоблаб чиқариш ва ўтказиш мажбурияти иш берувчи зиммасига юкланган, у ҳар ойда суғурта бадалларини белгиланган ставкада (2013 йилда – 6%) ҳисоблайди, ушлайди ва бюджетга ўтказади. Бироқ, набирангизда яшаш гувоҳномаси йўқлиги боис, унинг даромадларидан суғурта бадаллари ушланмайди.

3. Россияда ишга жойлашиш, шу жумладан меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш масалалари бўйича Россия Федерация­сининг ваколатли органларига мурожаат қилишингиз керак.

 

 

 

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика