Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 50 / Солиқ солиш

Директор ҳақ

Йил бошида компаниямиз кўп ходимларга ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатди. Ҳозир эса бизда ҳамма ходимларга сабзавот харид қилишга моддий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.

Имтиёзли сумма чегарасидан чиқиб кетмаслик учун уни қанча миқдорда ҳисоблаб ёзишимиз керак:

2 ЭКИҲ = 79 590 х 2 ёки 2 ЭКИҲ = 91 530 х 2? Ёки ҳисоб-китобнинг бошқа варианти борми?

Бу борада директорнинг фикрига қарши чиқдим. У йил бошидаги ЭКИҲдан келиб чиқиш керак деб ҳисоблайди. Мен эса йил охирида имтиёзли суммани охирги ЭКИҲ бўйича қайта ҳисоблаш мумкин деган фикрдаман.

 

           – Ушбу ҳолда директор ҳақ. Йил охирида амал қилувчи ЭКИҲ бўйича моддий ёрдамнинг имтиёзли суммаси 2013 йилгача қайта ҳисобланган. 2013 йил 1 январдан бошлаб 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонуннинг 4-моддаси 5-банди билан Солиқ кодексининг 186-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган суммаси ҳисобот йили бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади ва йил мобайнида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди.

2013 йил 1 январда ЭКИҲ 79 590 сўмни ташкил этган. Демак, 2013 йилда моддий ёрдамга (фавқулодда ҳолатлар, ходимнинг ёки ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан тўланган моддий ёрдамдан ташқари) 955 080 сўм (79 590 х 12) доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Сумма тўлалигича имтиёзли бўлиши учун сиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилишга кўпи билан 159 180 сўм (79 590 х 2) моддий ёрдам ёзишингиз керак.

Жавобни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1011 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика