Norma.uz

ХУМШ + БК = Муваффақият

ПРОФЕССИОНАЛ БОШҚАРУВНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:

 

 

 

  -             Бошқарувчи компания (БК)да кўп квартирали уйда бошқариш, хизмат кўрсатиш, умумий мол-мулкни таъмирлаш тажрибасига эга малакали мутахассисларнинг борлиги.

-   Пудрат ташкилотлари ахборот базасининг мавжудлиги махсус ишларни бажариш учун фойдали нарх бўйича ишончли, малакали пудратчиларни жалб этиш имкониятини беради.

-    Мақбул моддий-техник базаси.

-    БК ходимларининг малакасини уларни ўқитиш, семинарларда, тажриба алмашиш бўйича сафарларда ва ҳоказоларда иштирок эттириш йўли билан ошириш имконияти.

-    Замонавий материаллар, технологиялар, ускуналарни қўллаш.

-    Хизматларнинг яхши сифати.

-    Авария ҳолатларини авария хизмати томонидан тезкор тугатиш имконияти.

-    Умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашда сифат кафолати.

-    Хизмат кўрсатиш шартномасида мустаҳкамланган буюртмачи олдидаги жавобгарлик.

-    Ширкатлар бозор муносабатларининг субъектига айланиб, БК билан хизмат кўрсатиш шартномасини тузадилар, унинг бажарилишини назорат қиладилар.

-    Уй-жой хизматлари бозоридаги рақобат буюртмачи-ХУМШларга БКни танлов асосида танлаш ҳамда нархи ва сифати бўйича энг фойдали таклифларни олиш имкониятини беради.

-     БК бозор муносабатларини ривожлантиришга, катта ширкатларни улар хизматларининг асосий буюртмачилари бўлган кичик ва бир уйдан иборат ширкатларга бўлишга имкон беради.

-    БК фаолиятининг очиқ-ошкорлиги. У шартноманинг бажарилиши тўғрисида ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишида ҳисобот беради, ҳисоботларни бошқарувчига, аҳолига тақдим этади, сўровлар ўтказиб, ўз иши тўғрисида мулкдорларнинг фикрларини ўрганади.

-    Ширкат аъзоларининг хабардорлиги БК ва ХУМШ ­аъзоларининг шартноманинг амал қилиш даврида ўзаро ҳамкорлигига имкон яратади. Ўз маблағларининг қандай сарфланаётганлигини кўрган аҳоли БКга ишонч билдиради.

-    Ширкат аъзоларининг пуллари ХУМШнинг ҳисобрақамида туради. Хизматларга ҳақ тўлаш фақат бажарилган ишлар далолатномалари бўйича шартнома шартлари лозим даражада бажарилгандагина амалга оширилади.

-    БКнинг рақобат шароитида ишлаши хизматлар қий­матини пасайтириш ва улар сифатини оширишга имкон беради.

-    БК мутахассислари томонидан бажариладиган малакали бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда ширкатнинг уйни сақлаш харажатлари камаяди. Мулкдорлар маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ошади.

-           Буюртмачиларнинг кенг доирасига кўрсатиладиган хизмат уларнинг ҳар бирига арзонроққа тушади.

-    Мижознинг манфаатларига йўналтирилиш. Хизматлар пакетини буюртмачи-ХУМШларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб кенгайтириш имконияти.

-    Харажатларни мақбуллаштириш. Барча хизматларга доир калькуляция ширкатга хизматларнинг ҳам айрим турларини, ҳам тўлиқ пакетини танлаш ва буюртириш имкониятини беради.

-    Кўп квартирали уйни профессионал бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш чоғида БК кўп квартирали уй сифатини яхшилаш, унинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирларини бошлаб беради.

 

Прочитано: 864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика