Norma.uz

Маслаҳатчи вакил бўла олади

 

Компаниямиз солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғар­маларга тўғри ҳисобланганлигини баҳолаш, солиқ органларининг қарорлари юзасидан эътирозлар тайёрлаш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатади. Зарур ҳолларда ходимларимиз ўзимиз тайёрлаган эътирозларни ҳимоя қилиш мақсадида хўжалик судида буюртмачи корхона номидан шартнома ва ишончнома асосида иштирок этадилар.

1. Ишончнома асосида хўжалик судида тарафларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш фақат адвокатлик тузилмаларининг фаолияти сифатида қараладими?

2. Консалтинг компанияси ходими хўжалик судида ишончнома асосида буюртмачи корхона манфааатларини ҳимоя қилишга ҳақ­лими?

Директор.

–  1. Йўқ, қаралмайди. Адвокатура – фуқаролар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатадиган ҳуқуқий институт. Айни адвокатлар асосан судларда тарафларнинг вакиллари сифатида иш юритиш бўйича профессионал фаолият билан шуғулланадилар.

Адвокатлик ­тузилмаларидан таш­қари аудиторлар, солиқ мас­ла­ҳатчилари ташкилотлари ва ҳу­қуқнинг айрим соҳаларида ҳам профессионал ёрдам кўрсатадиган бошқа консалтинг тузилмалари мавжуд.

Бунда қонун ҳужжатларига биноан фуқаролик (Фу­қаролик процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисми) ва жиноят (Жиноят-процессуал кодексининг 49 ва 62-моддалари) суди ишини юритишда вакил бўлиш ҳуқуқига эга шахсларнинг доираси чекланган. Хўжалик процессуал кодексида (ХПК) эса бундай чекловлар мавжуд эмас. ХПК 50-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик судида иш юритиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ваколатга эга бўлган ҳар қандай фуқаро хўжалик судида вакил бўлиши мумкин.

2. Ҳа, ҳақли, башарти хўжалик судида иш юритишга ваколатлари лозим даражада расмийлаштирилган бўлса. ХПК 49-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик судида ташкилотларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида иш кўрадиган органлари ҳамда вакиллари олиб боради.

Яна бир бор таъкидлаб ўтамизки, хўжалик судида иш юритиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ваколатга эга бўлган ҳар қандай фуқаро хўжалик судида вакил бўлиши мумкин. ХПКнинг 51-моддасига кўра вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши керак. Ташкилот номидан берилган ишончномага унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс имзо чекади ва бу имзо ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 848 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика