Norma.uz

Қандай қилиб нураган эмас, нурланган квартирани сотиб олиш мумкин?..

Катта ўғлим уйланди ва биз ёш оилага шаҳарнинг бошқа туманида алоҳида квартира олиб беришга қарор қилдик. Шинамгина икки хонали квартиранинг эгаси бизга уйини намойиш қилди, биз закалат бериб, ҳамма ишни нотариусда тезда расмийлаштирдик. Кўчиб келганимизда не кўз билан кўрайликки, ноҳалол квартира эгаси йўлак, ошхона ва ваннахонадан деворга қурилган барча мебелни «суғуриб» олибди. Нима қила оламиз?

Р.Сибгатуллина.

Тошкент шаҳри.

– Афсуски, энди бу нарса сизга ҳам, бошқаларга ҳам сабоқ бўлади.

Жуда кўп ҳолларда квартира хариди вақтида сотувчилар улар закалат сифатида квартира учун муайян суммани олганликлари тўғрисида тилхат ёзадилар. Бироқ квартиранинг умумий қиймати, улар кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаси ва уни нотариал тасдиқлаш санаси сингари муҳим шартларни кўрсатмайдилар. Биз эса, юқорида саналганлардан ташқари, закалат тўғрисидаги битимда, масалан, битимни нотариал тасдиқлаш харажатларига тааллуқли масалаларни ҳам кўрсатишни маслаҳат берамиз. Шунингдек унда сотувчининг квартирани бошқа шахсга сотиш учун зарур ҳужжатлар пакетини муайян муддатда йиғиш ва нотариал идорага квартира мулкдорлари ва унда прописка қилинган бошқа вояга етган шахслар барчасини ҳамма зарур ҳужжатлар билан ҳозир бўлишини таъминлаш бўйича мажбуриятларни ҳам келтириш лозим. Унда харидорга «коммунал дафтарчалар» ва квартира калитларини бериш, пропискадан ўчиш ва квартирани ҳақиқатда бўшатиш (мебель ва бошқа ашёларни олиб чиқиш) вақти масалаларини акс эттириш мумкин. Битимда харидорнинг квартира қиймати қолган қисмини қандай муддатларда тўлаш мажбуриятини албатта акс эттириш керак.

Ва, албатта, харидор квартира мулкдорларидан ёки унда прописка қилинган кишиларнинг бирортаси руҳий неврологик ёки наркологик диспансерда ҳисобда туриш-турмаслиги ёки ҳомий ёхуд васийликда эканлиги; квартира гаровга қўйилган-қўйилмаганлиги; у низолашилаётганлиги ёки тақиқ остидалигига (банд солинганлиги); қонуний расмийлаштиришсиз конструкцияси қайта режалаштирилганлиги ёки ўзгартирилганлиги; мазкур манзил бўйича пропискага рухсат берилган-берилмаганлиги ва ҳоказо масалалар билан қизиқиши керак. Квартирада қандай ашёлар қолишига ҳам эътибор қаратиш муҳим. Харидни расмийлаштириб, пулни бериб ва калитларни олгач, харидор квартирага кирганда, масалан, турар жойни кўраётганда мавжуд бўлган янги газ плитаси ўрнига эскисини кўрган ҳоллар бўлган. Шу сабабли тарафларнинг битими бўйича квартирада қоладиган барча ашёларни олдиндан суратга олган маъқул. Ва, албатта, сотувчи билан ушбу масалаларни келишиб олиш керак. Айниқса мебели бор квартира харид қилинаётганда музокара ва расмийлаштириш жараёнларида сизга кўрсатилган импорт гарнитури ўрнида «қоқсуяк токча» пайдо бўлиб қолмаслигига ҳушёр бўлинг.

Тарафлар масалаларни қанчалик кўп ҳал этиб олишса, кейин даъво-эътирозлар шунча кам бўлади.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 761 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma Hamkor», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 24.05.2007г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел./факс (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz

Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma Hamkor», 2006-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика