Norma.uz

Кадрлар бошқарувининг замонавий йўналишлари

 

        Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг жамиятнинг барча жабҳаларида бўлгани каби раҳбар ва бошқарув кадрлари тизимини янгилаш соҳасида ҳам ислоҳотлар жараёни бошланди. Бу жараён янгидан таркиб топаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатларнинг моҳиятини англаб, мустақиллик талабларига жавоб берадиган, тоталитар тузум даврида шаклланган эски кадрлар тизимидан фарқли ўлароқ, янги раҳбар кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш билан боғлиқ.

 

 

 

Мустақиллик йилларида янги раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда жой-жойига қўйиш соҳасида салмоқли натижалар қўлга киритилди ва ўзига хос жиҳатларга эга бўлган миллий тизим шакллантирилди. Бугунги кунда республикамизда кадрлар сиёсатининг янги тизимини шакллантириш ва амалга ошириш масаласи ҳамда уни ҳал этиш йўллари белгилаб олинди. Мазкур сиёсатни амалга ошириш учун «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларида кадрлар тизими янги асосда шакллантирилмоқда. Бу масала билан боғлиқ турли даражадаги хилма-хил вазифалар ва талаблар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамият касб этади: а) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасалари, академия, институтлар, жамоат бирлашмаларининг замон талаблари даражасидаги фаолиятини таъминлаш; б) кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириб бориш, бунда: алоҳида шахсларнинг фикр-мулоҳазалари; кадрни характерловчи сифатлар; кадрнинг раҳбарлик ва бошқарув тажрибаси; лаёқати; масъулиятлилиги; давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга ола билиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ушбу вазифа ва талабларнинг юқори сифатда бажарилишини таъминлаш юзасидан узлуксиз равишда амалга ошириб бориш лозим бўлган ишлар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

1. Кадрлар сиёсати билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мавжуд талаблар даражасида такомиллаштириб бориш.

2. Кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобатбардошлик сифатларини ошириб бориш.

3. Раҳбар ва бошқарув кадрларининг узлуксиз таълим олишлари ва малакаларини мунтазам такомиллаштириб боришларини таъминлаш.

4. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги барча таълим муассасаларининг замонавий талаблар даражасида фаолият олиб боришини мунтазам таъминлаб бориш.

5. Кадрларни танлаш тизимининг замонавий илғор усулларини амалиётга жорий қилиш.

6. Кадрларнинг иш фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб  бориш.

7. Кадрлар бошқарувининг электрон тизимини яратиш ва амалга жорий қилиш.

Кадрлар бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ушбу йўналишлари бўйича долзарб муаммоларни белгилаш ва уларнинг ечимини ўз вақтида илмий-назарий асосланган ҳолда замонавий талаблар даражасида ҳал этиб бориш республикамизда кадрлар сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда алоҳида ўрин тутади.

Ф.Маҳмудова,

А.Авлоний номидаги

ХТХҚТМОМИ фан эксперти.

Прочитано: 1537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика