Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Қарор ва ижро

"Электрон ҳукумат" ўқув марказида дастлабки ўқув курси

Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Электрон ҳукумат» ўқув марказида «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва унинг самарали фаолият юритиши бўйича давлат органлари ходимлари учун ташкил этилган дастлабки ўқув курси очилди.

 

           Замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилидир. Мамлакатимизда ахборот тизимлари ва «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базалари, жумладан, миллий маълумотлар базаси, маълумотга ишлов бериш, идоралар ахборот тизимларини ўзаро интеграциялаштириш бўйича идоралараро марказни ташкил этишга доир изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат хизматчиларини тайёрлаш ва билимини оширишга алоҳида ­эътибор берилаётир.

«Электрон ҳукумат» тизимини янада жорий қилиш, уни қўллашда иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида Президентимизнинг шу йил 27 июндаги Ўзбекистон Респуб­ликасида Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Электрон ҳукумат» ўқув маркази ташкил қилинди.

«Электрон ҳукумат» тизимини жорий қилишга кўмаклашиш, уни қўллашда иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш марказнинг асосий вазифаларидир.

Марказда бу борадаги ишлар доирасида давлат органлари ходимлари учун «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва унинг самарали фаолият юритиши масалалари бўйича ўқув курси ташкил қилинди. 68 вазирлик ва идора 850 нафардан ортиқ ходимининг билим ва кўникмасини оширишни сўраб ариза берган. Ўқув марказига малакали педагоглар, шунингдек, соҳа мутахассислари ва хорижий экспертлар жалб этилган. Жанубий кореялик мутахассислар томонидан «Электрон ҳукумат»ни жорий этиш бўйича махсус ўқув дастури ишлаб чиқилган.

Видеоконференция шаклида ўтказилган дастлабки семинарда 38 тингловчи қатнашди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа шаҳарлардаги давлат бошқаруви органларининг 250 нафардан зиёд вакили масофадан туриб ўқитилди.

Семинарда «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш давлатнинг аҳоли ва хўжалик субъектлари билан ўзаро муносабатини янада мустаҳкамлаш, давлат томонидан фуқароларга тақдим этилаётган зарур ахборот ҳажмини кўпайтириш, турли маълумотлар базасининг очиқлигини таъминлаш, давлат органларида электрон ҳужжат айланишини изчил ривожлантириш, бошқа муҳим инновацияларни татбиқ этиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Иштирокчиларга жамиятни ахборотлаштиришнинг долзарб масалалари ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишнинг аҳамияти тўғрисида маърузалар ўқилди. Ягона интерфаол давлат хизматлари портали – mu.gov.uz фаолияти ва хизматлари ҳақида батафсил ахборот берилди.

 

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 2524 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика