Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Божхона

Динлараро бағрикенглик – барқарорлик омили

16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан Давлат божхона қўмитасида навбатдаги маънавий-маърифий машғулот ўтказилади.

«Динлараро бағрикенглик – барқарорлик омили» мавзусида бўлиб ўтган учрашувда бугунги кунда Ўзбекистон диний бағрикенглик ва динлараро мулоқот борасида бутун дунёга намуна бўлиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида ҳам «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар» деб қайд этилган. Бош қомусимизнинг 31-моддасида эса ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом университетининг Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалолов мавзу юзасидан маъруза қилар экан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб инсон ва унинг манфаатлари энг юксак қадрият деб эътироф этилгани, инсонпарварлик сиёсати давлат дастурлари асосида ҳаётга татбиқ этилаётгани, Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп динли мамлакатда бағрикенглик, тотувлик ва аҳиллик муҳим ўрин эгаллашини яна бир карра таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат бугунги кунда республикамизда 16 диний конфессияга мансуб бўлган 136 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига эмин-эркин эътиқод қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрир) Қонуни билан ҳар бир шахснинг диний эътиқод ҳуқуқи, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Дарвоқе

Мазкур сана ЮНЕСКО бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябр­да бўлиб ўтган ХХVIII йиғилишида «Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди» шиори остида «Бағрикенглик тамойиллари декларацияси» қабул қилинган эди. 1997 йил БМТнинг Бош Ассамблеясида эса мазкур Декларация қабул қилинган кун Халқаро диний бағрикенглик куни деб эълон қилинди.

 

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлатнинг диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши кафолатланиши билан бир қаторда, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, халқ тинчлиги ва жамият осойишталигига путур етказувчи мазкур иллатга қарши республикамиз божхоначилари томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Ÿ Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари томонидан почта жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш натижасида диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб ўтилиши бартараф этилди. Пойтахтлик А.Шахиюлина номига йўлланган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида 20 дона «Что Биб­лия Говорит О...» номли, янгийўллик М.Маҳмудовага юборилган поч­та жўнатмасида эса турк тилидаги 3 дона диний мазмундаги ҳамда самарқандлик Е.Белейчук номига келган почта жўнатмасининг орасида эса «Библия для самых маленьких», «Что может наполнить вашу жизнь счастьем?», «Подражайте их Вере» номли диний мазмундаги адабиётлар борлиги аниқланди.

Ÿ Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари томонидан «Свердловск-Тошкент» йўналишидаги поезд йўловчиларидан бири, қўшни давлат фуқароси Б.Шерсобитовнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишганда, унинг божхона баённомасида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровлар пайтида маълум қилинмаган 3 номдаги диний адабиётларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Ÿ Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк» божхона комплекси ходимлари андижонлик С.Мирзаевнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйишди: унга тегишли нетбук кўздан кечирилганда, унинг хотирасида божхона баённомасида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 81 дона диний мазмундаги маърузалар борлиги маълум бўлди.

Юқоридаги адабиётлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш мумкин эмас деб топилди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 3028 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma Hamkor», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 24.05.2007г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел./факс (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz

Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma Hamkor», 2006-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика