Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Профессионал ҳамжамият

Миллий ва халқаро стандартлар кўзгусида

Яқинда Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС) ва Халқаро аудит стандартларининг (ХАС) Кузги ўқишлари ўтказилди. Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерация­си (ЎзБАМФ) ташкил этган, долзарб мавзулардаги тақдимотлар туркумидан иборат бўлган уч кунлик семинар-марафонда Федерациянинг юздан ортиқ аъзоси, аудиторлик ташкилотлари ва тижорат банкларининг вакиллари иштирок этдилар.

 

«Pricewaterhouse Coopers» халқаро аудиторлик фирмаси эксперти Низомиддин Хўжабековнинг тренинги 32-сон ХБҲС (IAS) ва 39-сон ХБҲСнинг молиявий дастакларига бағишланди. У тадбир модератори, ЎзБАМФнинг МҲХС бўйича сертификатланган ўқитувчиси Андрей Байрашев билан биргаликда ўтказган интерфаол семинар кузги ўқишларнинг яхши старт майдончасига айланди.

Тренингнинг иккинчи кунида «Ernst & Young» халқаро аудиторлик фирмаси эксперти Светлана Айрапетян хатарларни баҳолашга асосланган аудитни ўтказишда ­муайян қарорларни қабул қилиш техникасини ёритди. «Таҳлилий таомиллар» 520-сон Халқаро аудит стандартлари (ХАС)га мувофиқ хатарларни баҳолашнинг таҳлилий таомилларини ўтказиш ва «Субъект ва унинг муҳитини билиш, жиддий бузиб кўрсатишлар хатарини баҳолаш» 315-сон ХАСга мувофиқ унинг якунловчи босқичида аудит сифат хатарларини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди. Мижозни қабул қилиш ва бўлғуси мижоз раҳбариятининг ҳалоллигини баҳолаш мавзуси катта қизиқиш уйғотди.

Кузги ўқишларни «Deloitte» Халқаро аудиторлик фирмаси экспертлари Насиба Насриддинова, Абдурасул Узоқов ва Алишер Аъзамовларнинг тақдимотлари якунлади. Семинар иштирокчилари МҲХС ва ХАСни қўллаш бўйича ўзларини қизиқтирган барча масалалар бўйича жавоб олдилар.

Анъанавий бўлиб қолган ушбу тадбир мен иштирок этишга муваффақ бўлган бошқа таълим модулларидан жиддий фарқ қилади, – деб таъкидлади иккала семинар модератори, «SGS Tashkent Ltd» компанияси молиявий директори, ЎзБАМФ бошқаруви раис ўринбосари Оксана Огневчук. – Кузги ўқишларга етакчи ва асосий маърузачилар сифатида бугунги кунда Халқаро бухгалтерлар федерацияси (ХБФ) ва Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари бўйича кенгаш (МҲХСК)нинг асосий ҳомийси ҳисобланадиган аудиторлик компаниялари «катта тўртлиги» вакиллари таклиф этилади. «Тўртлик» ҳамкорлари бухгалтерлик касбини ривожлантиришга, бухгалтерия ҳисобини уйғунлаштириш ва бутун дунёда сифатли молиявий ҳисоботни тақдим этишга жуда катта интеллектуал ҳисса қўшмоқдалар. Шуниси ибратлики,– деб қайд этди у, – ҳар йили (ҳозиргиси эса учинчи тадбир) бизга Ўзбекистон бозорида иштирок этаётган «катта тўртлик»дан компания қўшилмоқда. Республиканинг халқаро стандартларга ўтиши арафасида улардан ўзларининг кундалик амалиётида фойдаланаётган халқаро аудиторлик ташкилотлари билан мамлакатимизнинг янги талабларни эндигина қўллай бошлаётган бухгалтер ва аудиторлари ўртасида мулоқот ўрнатилиши жуда муҳимдир. Саволлар, шубҳасиз, кўп.Муҳими уларни бериш ва малакали жавоб олиш имконияти бор. Фикримча, – деб хулоса қилади О.Огневчук, – мулоқот амалга ошди. Иштирокчилар бир-бирларини жуда яхши тушундилар, бу эса, қаттиқ рақобат шарт-шароитларига қарамай, умумий манфаатларни кўзлаган ҳолда ҳамкорлик қилишни иккала тараф ҳам хоҳлаётганидан дарак беради.

«Deloitte» компанияси экспертлари ўтказган «Миллий молиявий ҳисоботни МҲХС форматига мослаштириш» тақдимоти менда ғоятда ижобий таассуротлар уйғотди. Бунинг устига, мен ушбу семинарга муайян мақсадни кўзлаган ҳолда келдим, зеро яқин истиқболда ­АССА бўйича малакани ошириш учун МҲХСга доир имтиҳонларни топширишим керак, – дейди «Бўстон» МЧЖ ҚК (Beeline) катта молиявий таҳлилчиси Татьяна Ким. – Компаниямизда молиявий ҳисоботлар БҲМС ва МҲХС асосида тузилиши ­боис, ушбу курсни тинглаш менга ғоятда фойдали бўлди. Молиявий ҳисоботни мослаштириш – оғир жараён, битта тренинг доирасида барча эҳтимолий вазиятларни ҳисобга олиш ва ишлов бериш мумкин эмас. Бироқ мослаштириш усулларининг базавий билимларини олиш ва зарурат бўлганида уларни амалиётда қўллаш мумкин. Таълим шакли ва материалнинг тушунарли қилиб баён этилиши ёқди.

Мен Кузги ўқишларнинг барча семинарларида иштирок этганман. Уларнинг ҳаммаси ўзининг амалий йўналтирилганлиги билан ёқади. Тренинглар МҲХС ва ХАСдаги муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги билимларни янгилаш, стандартларни амалиётда қўллашнинг тор масалаларини муҳокама қилиш имконини берди, – деди «СБХ» мухбири билан суҳбатда «RKF MAK ­ALYANS» аудиторлик компанияси вакили Алишер Баҳодиров. – «Pricewaterhouse Coopers» эксперти Низомиддин Хўжабеков ўтказган биринчи тренингни алоҳида таъкидламоқчиман. Айрим молиявий дастакларга тааллуқли кўпгина янги ахборот олдим.

ХАСдан фойдалана билиш, у ёки бу формулировка тагида нима борлигини билиш зарур. Шу сабабли менга Светлана Айрапетян семинарида иштирок этиш фойдали ва қизиқарли бўлди, унда халқаро аудит стандартларининг асосий қоидалари, шу жумладан улар асосидаги аудит услубияти кўриб чиқилди.

2013 йилдан бошлаб мамлакатимиздаги баъзи компаниялар ХАСни босқичма-босқич жорий эта бошлашди. Менга маълум бўлишича, «Ўзбекэнерго» АК, «Ўзкимёсаноат» АК ва бошқа йирик компанияларнинг молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувлари ХАС форматида ўтказилади.

МҲХСга ўтиш учун ҳисоботни тайёрлашда маслаҳатчиларнинг ёрдамисиз иш тутиб бўлмайди. Кузги ўқишлар учинчи куннинг семинарида таъкидланганидек, корхона ҳисоб тизимини тайёрлаш услубиятини тушуниш, ўрганиш ва жорий этиш муҳимдир, акс ҳолда ҳар йили экспертларни таклиф этишга тўғри келади. Шу сабабли семинарда асосий эътибор «1-сон МҲХС (IFRS)ни биринчи марта қўллаш» мавзусига қаратилди, бунда биз бухгалтерия ҳисобварақларини БҲМСдан МҲХСга ўтказишни ўргандик.

600 профессионал бухгалтер, аудитор ва маслаҳатчини бирлаштирган (уларнинг ҳаммаси халқаро сертификат эгалари) ЎзБАМФнинг устувор вазифаларидан бири мутахассисларнинг профессионал кўникмалари ва билимларини ошириш ҳисобланади, – деб таъкидлади ЎзБАМФ бошқаруви раиси, иқтисод фанлари доктори Нозир Иброҳимов. – Федерация мунтазам равишда ўқитиш курсларини ўтказади. Президентнинг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўна­лишлари тўғрисида» қарорида (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) тижорат банклари ва молия инсти­тутларини профессионал тайёрланган, жаҳонда қабул қилинган стандартлар тизимида ишлашга қо­бил бўлган юқори малака­ли мутахассислар билан мус­таҳкамлаш назарда тутилган. Ушбу талабларни бажара бориб, уч йил аввал ЎзБАМФ илк маротаба ўз аъзоларининг халқаро аудиторлик фирмаларининг экспертлари билан учрашувини ташкил қилди. Шундан бери бундай форматдаги йиллик тадбирлар анаънавий бўлиб қолди. Биринчи йили Кузги ўқишлар «Ernst & Young» аудиторлик фирмаси экспертлари билан ўтказилди, иккинчи йилда бизнинг тадбиримизга «Pricewaterhouse Coopers» экспертлари қўшилдилар. Жорий йилда экспертлар сафлари «Deloitte» фирма вакиллари билан тўлди. Ҳозирги вақтда тижорат банкларида МҲХС ва аудиторлик ташкилотлари учун ХАСни тўлиқ жорий этиш масалалари ҳужжатлаштирилди. Жорий йилнинг Кузги ўқишлари айни уларни ёритишга бағишланди.

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз. 

Прочитано: 1426 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика