Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Пахта терувчидан нима олинади?

Пахта кампанияси вақтида корхонамизнинг бир неча ходими пахта йиғим-теримига юборилди. Улар бунда олган даромадларига солиқ солинадими?

Бухгалтер.

 

 

– 2013 йил 8 октябрдан бошлаб пахта йиғим-терими бўйи­ча қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Мазкур имтиёз Солиқ кодексининг 179-моддасига (33-банд) «Ўзбекистон Рес­публикасининг ­айрим қо­нун ҳужжатларига ўзгар­тиш ва қўшимчалар кири­тиш, шунин­гдек айрим қонун ҳуж­жатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғриси­да»ги Қонун (7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон) билан киритилди.

2013 йил 8 октябргача кўр­сатилган даромадларга энг кам ставкаларда ЖШДС солинган (СКнинг 181-мод­даси). ЎРҚ-355-сон Қонун билан СКнинг 181-моддасига ҳам ўзгартишлар киритилган, унга кўра вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадларига, илгари ҳам бўлгандек, энг кам ставка бўйича солиқ солинади, бундан пахта ҳосилини йиғишда олинган даромадлар мустасно. 

 

Прочитано: 1240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика