Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Хусусий сектор

Кичик бизнес маҳсулотлари экспортига кўмаклашиб...

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар доирасида уларнинг экспорт фаолиятига ҳам кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 8.08.2013 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2022-сон қарорига мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил этилгани бу борадаги изчил ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда ушбу Жамғарманинг илк ҳисоботини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашилди. Унинг асосий мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, мулк эгаларига юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашни кўпайтириш ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, фаолияти экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган субъектларни ташқи бозор конъюнктураси хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир.

Таҳлилга кўра агар, мамлакатимизда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 21,2 мингта янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, товар ва хизматлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошган, илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 469 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.

Жамғарма фаолиятининг қисқа муддати ичида 120 дан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ва хизматларни хорижий мамлакатлар бозорига олиб чиқишда, экспорт шартномаларини тузиш ва ваколатли органларда рўйхатдан ўтказишда, шунингдек зарур лицензия ва сертификатлар олишда амалий кўмак берилиб, бунинг натижасида тадбиркорлик субъектлари яна 38,7 млн АҚШ доллари қийматида экспорт шартномаларини тузишга муваффақ бўлдилар.

Жамғарма жорий йилнинг 18–22 ноябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «Мебель, фурнитура ва қопламали материаллар» 25-халқаро кўргазмасида, 5–7 декабрь кунлари Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган «Саноат ишлаб чиқариш материаллари ва технологиялари» халқаро кўргазмасида, шунингдек, келгуси йил январь-февраль ойларида Германияда бўлиб ўтадиган «Зеленая неделя» озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси ва «Fruit Logistica–2014» озиқ-овқатлар ва логистика масалалари бўйича халқаро форум ва ярмаркада, Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган «FAR EXPO» текстиль маҳсулотлари халқаро ярмаркасида, Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «World Food Moscow» озиқ-овқат ва ичимликлар халқаро кўргазмасида, Туркияда бўлиб ўтадиган «AYSAF» чарм маҳсулотлари халқаро кўргазмасида ишбилармонларимизнинг иштирокини таъминлаш бўйича ташкилий ишларни олиб бормоқда.

Мутасаддилар Жамғарманинг вазифалари хусусида тўхталишар экан, бу – ташқи бозорларнинг чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспорт қилиш учун истиқболдаги имкониятларни аниқлаш, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг ассортименти ва турларини тизимли асосда таҳлил қилиш, уларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини аниқлаш ҳамда тегишли маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат эканлигини қайд этдилар.

Гулбаҳор САТТОРОВА, «СБХ» мухбири.

 

Прочитано: 1207 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma Hamkor», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 24.05.2007г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел./факс (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz

Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma Hamkor», 2006-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика