Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Божхона

Йигирма биринчи устун кўрсатади

Бир ярим йил аввал қандай транспорт билан экспорт юки олиб чиқилганлигини БЮД бўйича белгилаш мумкинлигини аниқлаштирмоқчи эдим.

А.Турдиқулов.

– Ҳақиқатан ҳам, Ўз­бекистон божхона чегараси орқали олиб ўтилган транспорт воситалари тўғ­рисидаги маълумотларни божхона юк декларация­сининг 21-«Чегарадаги транспорт воситаси» устунида кўриш мумкин.

Божхона юк декларация­сини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўй­хатдан ўтказилган, бундан кейин – Йўриқнома) кўра ушбу устуннинг чапдаги кичик бўлимида транспорт воситалари сони қайд этилади. Сўнгра очиқ жойдан кейин товарлар божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган транспорт тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (денгиз ёки дарё кемасининг номи, рейс рақами ва ҳаво кемаси бортининг рақами, темир йўл вагони рақами, йўл автотранспортини рўйхатдан ўтказиш рақами ва шунга ўхшаш маълумотлар). Барча маълумотларни кўрсатиш мумкин бўлмаганда «ор­қасига қаралсин» ҳаво­ласи қўйилади ва БЮД варақларининг орқа томонида транспорт воситалари рақамлари кўрсатилади.

Сўнгра устуннинг ўнг­даги кичик бўлимида транспорт тегишли бўлган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади. У Дунё мамлакатлари классификаторига (Йўриқномага 3-илова) мувофиқ кўрсатилади.

Агар транспорт воситалари бир нечта мамлакатга тегишли бўлса, устуннинг чапдаги кичик бўлимида транспорт воситалари сони қайд этилади, сўнгра очиқ жойдан ке­йин «орқасига қаралсин» ҳаволаси қўйилади, ўнгдаги кичик бўлимда «999» коди кўрсатилади. БЮДнинг орқа томонида транспорт воситалари рақамлари ва чизиқча орқали – улар тегишли бўлган мамлакат коди кўрсатилади.

Шуни қайд этиш лозимки, маълумотларни ҳар доим ҳам аниқлаштириб бўлмайди. Чунончи, Йўриқ­номада айтилишича, декларантда товарлар божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган транспорт воситаси тўғрисида (товарлар божхона назоратида қайта юкланганда) маълумотлар бўлмаган тақдирда у 21-устунни тўлдирмасликка ҳақлидир.

Прочитано: 2157 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика