Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси Халқаро молия корпорацияси томонидан амалга ошириладиган дастурлардан бири доирасида тижорат банклари ходимлари учун «Банк хатари асослари» деб номланган бир қатор тренинглар ўтказди. Ўқитиш курси фақатгина молиявий хатарларни бошқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш учун мўлжалланган эмас. У молия соҳаси турли таркибий бўлинмаларининг янада тажрибалироқ ходимлари, хусусан, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ички назорат, юридик бўлим, ахборот технологиялари, маъмуриятлаштириш ва тадқиқотлар соҳасидаги мутахассислар учун ҳам фойдалидир.
ЎзБАМФ тренингларида «ASIA ALLIANCE BANK», «HAMKORBANK», «Hi-Tech Bank», «InfinBANK», «UT BANK», «UzKDB Bank», «DAVR-BANK», «Ипак Йўли Банки», «Ипотекабанк» ва бошқа тижорат банклари вакиллари иштирок этдилар.
Ўз ахборотимиз.