Norma.uz

Кўпайиш томонига

 

Россияда 80 ёшга тўлганлиги, ишдан бўшатилганлиги ёки Шимолда ишлаб стаж орттирганлиги сабабли пенсия миқдорининг оширилиши йил мобайнида қатъий белгиланган саналарга боғлиқ бўлади. 

 

Россия Пенсия жамғармасининг (РПЖ) сайтида хабар берилишича, бундай ҳолатларда тўловлар тегишли ҳолатлар вужудга келганда оширилади.

«Пенсионер 80 ёшга тўлганда пенсия тўловлари ушбу ёшга тўлган кундан бошлаб оширилади», – деб тушунтириш берилди РПЖда.

Мазкур тоифадаги фуқароларга мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда устама ҳақи белгиланади, бу борада пенсионерлар бирор-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширишлари шарт эмас.

«Худди шундай, ишлайдиган пенсионер Шимолда ишлаб янги стаж орттирган ҳолатларнинг пенсия оширилиши белгиланган санага боғлиқлик жиҳати бўлмайди», – деб таъкидлашди идорадагилар.

Мазкур ҳолатда ариза тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши лозим, шунда тўловлар янги ойдан қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Россиялик пенсионерларга шаҳарга кўчиб ўтганидан кейин ҳам қишлоқдаги стаж учун 25% миқдорида устама ҳақи тўланиши автоматик тарзда давом эттирилади. Бу маъмурий чегараларнинг ўзгартирилиши натижасида қишлоқ жойларга шаҳар ҳудуди мақоми берилган ҳолатларга ҳам тааллуқлидир.

Бундан ташқари, 22 сентябрь куни Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Антон Котяковнинг таъкидлашича, 2022 йилда ижтимоий пенсиялар 7,7%га индексация қилинади. Суғурта пенсиялари 5,9%га индексация қилинади. Вазирнинг аниқлик киритишича, ишлаймайдиган пенсионернинг кексалик бўйича суғурта пенсиясининг ўртача йиллик миқдори 2022 йилда 18 521 рублни, 2023 йилда 19 477 рублни ва 2024 йилда 20 469 рублни ташкил этади. Ижтимоий пенсиялар ҳар йили 1 апрелда пенсионернинг ўтган йилги яшаш минимуми ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда индексация қилинади.

 

Манба: Известия.

 

Маълумот учун!

Иш даврида бошланган вақтинча МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ДАВРИ ДАВОМИЙЛИГИ ушбу иш жойи бўйича бериладиган маълумотномалар бўйича БЕЛГИЛАНАДИ.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 49 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика