Norma.uz

Биринчи октябрдан нималар ўзгаради

 

Имтиёз тақдим этилган шахслар янги схема бўйича даволанади:

• Давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёз олувчиларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади. Уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

• Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида тиббиёт муассасаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизми жорий этилади.

• Тиббиёт муассасалари расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради ва мунтазам янгилаб боради.

 

Кам таъминланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви идоралараро даражада амалга оширилади

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотномалар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформаси ёрдамида манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.

 

Маълумот учун!

Иш СТАЖИ «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда – «ЯММТ» ИДАК) мавжуд МАЪЛУМОТЛАР асосида ҳам тасдиқланади.

 

Маълумот учун!

Ўқиш даврида академик таътилларда бўлиш, шунингдек тайёрлов курсларида ўқиш даври ВАҚТИ иш стажига ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 222 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика