Norma.uz

Вафот этган тақдирда

 

Ҳозирда дафн этишга нафақа қандай расмийлаштирилади ва қанча миқдорда тўланади? 

 

– Ходим ёки унинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн этишга нафақа корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар томонидан Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова) назарда тутилган тартибда тайинланади.

Бошқа ҳолатларда Пенсия жамғармасининг бўлимлари томонидан тайинланади.

Нафақа учун унга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан кейин 60 кун мобайнида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш мумкин (Низомнинг 9-б.).

Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахснинг қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган аризаси нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади:

• ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси. Ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг ­1-ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда (перинатал ўлим) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;

• ариза берувчининг паспорти нусхаси.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4 баравари миқдорида нафақа тўланади (Низомнинг 10-б.). 2021 йил 1 сентябрдан ПҲБМ ойига 289 000 сўм белгиланган (ПФ-6279-сон Фармоннинг 2-б.).

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 199 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика