Norma.uz

Даромад ва пенсия

 

Пенсияни ҳисоблашда якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади қандай ҳисобга олинади? 

 

– Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади (Низомнинг 39-б., ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Меҳнат стажи ва иш ҳақини ҳисоблаш учун сиз ойига 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашингизнинг ўзи етарли бўлади (СК 408-м. 1-қ. 1-б.). 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 270 000 сўм миқдорида белгиланган (17.08.2021 йилдаги ПФ-6279-сон Фармоннинг 2-б.).

Масалан, 2021 йилнинг сентябрида 270 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлагансиз. Тегишли равишда, сентябрь ойи учун даромад миқдори 2 250 000 сўмни ташкил этади (270 000 / 12 х 100, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси).

Сиз тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириш орқали пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи миқдорини оширишингиз мумкин. Масалан, 350 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ойлик даромад миқдори 2 916 666,67 сўмни (350 000 / 12 х 100) ташкил этади.

 

Маълумот учун. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ёки айни пайтда 2 890 000 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-м. 6-қ.).

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 57 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика