Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Божхона

Янги рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари»

 

Транспорт вазирлиги кўмагида ББУ ҳамкори бўлмиш Ўзбекистон логистика ассоциацияси томонидан «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари» (skladi.uz) рақамли платформаси яратилди. Унинг асосий вазифаси доимий равишда ортиб бораётган миллий ва хорижий савдо ва инвестиция компанияларининг Ўзбекистондаги омбор ва логистика марказларининг хизматларига бўлган талабини қондиришдан иборат.

 

Ушбу ИТ-маҳсулотнинг ишлаши ташқи савдо операциялари ҳажмини оширишга, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва Ўзбекистонда янги ва замонавий омборлар ва логистика марказларини қуришга хорижий инвестицияларни жалб қилишга, транспорт ва логистика соҳасига замонавий ахборотни технологияларини жорий этишга ёрдам беради.

«Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари» рақамли платформаси республика бўйлаб мавжуд омборлар ва логистика марказларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар товарларнинг ассортименти (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқалар) бўйича омбор ёки логистика марказининг ихтисослашуви тўғрисида бепул маълумот олишлари мумкин. Шунингдек очиқ ва ёпиқ омборлар ҳудудида бўш жойлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тез бузиладиган маҳсулотлар учун музлатгичли омборлар мавжудлиги тўғрисида маълумот ҳам олишлари мумкин.

Янги ахборот ечими ҳам омбор эгалари, ҳам логистика марказлари манфаатларига (бўш жойлар банд бўлиши даражасини оширади) ҳамда ўз молларини жойлаштириш ва сақлаш учун бўш жой қидираётган тадбиркорлар манфаатларига тенг равишда хизмат қилади. Бу қидирув вақтини қисқартиради ва молиявий харажатларни камайтиради.

Эътиборингизни қулай «Махсус таклифлар» функциясига қаратамиз, ушбу функция омборлар, омбор ускуналари ва юклаш-тушириш техникаларини сотиш, ижарага олиш ва сотиб олиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, шунингдек сақлаш учун аризаларни қабул қилиш имконини беради.

Рақамли платформа «ягона дарча» тамойилларига жавоб беради, бу ерда транспорт ва савдо логистикаси иштирокчилари электрон шаклда товарларни сақлаш билан боғлиқ зарур маълумотлар билан бир жойда танишиш ва хизматлар олишлари мумкин.

Ахборот ресурси ишлаб чиқариш ва савдо компаниялари, тадбиркорлар (юк эгалари) ва транспорт компаниялари (ташувчилар), шунингдек юкларни экспедиция, суғурта қилувчи ва товарларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатувчи компания ва ташкилотлар учун фойдали бўлади.

Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон логистика ассоциацияси мутахассислари янги платформа самарали транспорт ва омбор хизматларини ташкил этишга, рақобат муҳитини ва транспорт-логистика компаниялари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга ҳамда юк ташиш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қўмаклашишига ишонишади. Келгусида ушбу платформада Ўзбекистонда фаолият юритаётган омборлар ва логистика марказлари, уларнинг ҳажми ва ихтисослиги, жиҳозланганлиги ва хизмат кўрсатиш даражаси, халқаро стандартларга ва умумий қабул қилинган таснифларга мувофиқлиги ҳақидаги барча маълумотларни бирлаштириш режалаштирилган. Шунингдек платформа Ўзбекистондаги омбор логистикасининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини таҳлил қилиш учун ўзига хос ахборот базаси бўлиб хизмат қилади, бу эса, ўз навбатида, ривожланиш прогнозларини шакллантириш ва инвесторларни жалб қилиш учун асос бўлади.

Ҳозирги вақтда омборлар ва логистика марказлари бўйича рақамли платформа Марказий Осиё мамлакатларида ягона, ўхшаши йўқ платформа ҳисобланади.

Прочитано: 85 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика