Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Солиқ тўловчига ёрдам

ҚҚСни ҳисобга қабул қилиш ҳуқуқини ололмасликнинг 13 сабаби

 

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида янги сервис «Мақомни текшириш» хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат қандай ишлаши ҳақида ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ сўзлаб берди: 

 

 – ДСҚ ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ва ҚҚС тўловчиси кодини бериш ҳамда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор хатар даражаси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинадиган тизимни жорий этмоқда.

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ҚҚС тўловчиси кодисиз ҚҚС тўловчи ҳисобга қабул қилишга ҳақли бўлмайди (Низомнинг 2-б., АВ рўйхат рақами 3232, 2.05.2020 й.).

Сиз ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган бўлсангиз, хатарни таҳлил қилиш тизими базасидаги янги хизмат масалани ижобий ҳал этиш имкониятларингизни баҳолашга ёрдам беради.

Агар гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, сиз бунга айнан нима сабаб бўлганини ва уни тиклаш учун нималарни зудлик билан тўғрилаш кераклигини билиб олишингиз мумкин.

 

 

Мақомни қандай текшириш мумкин

1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.

2. «ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматини очинг ва «Мақомни текшириш» менюсини (сервисини) танланг.

Шунда 18 мезондан иборат рўйхат очилади, улар бўйича хатарни таҳлил қилиш тизими сизни ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги хатари нуқтаи назаридан баҳолайди.

Ўнг томондаги ҳар бир мезон тўқ сариқ ранг ёки қизил рангда белгиланган.

Ўртача даражадаги хатарлар мезонлари тўқ сариқ рангда (мезондан чапдаги вертикал чизиқ) белгиланган, улар 5 та. Хатарни таҳлил қилиш тизимида сизга нисбатан ушбу мезонлар бўйича қандайдир шубҳа пайдо бўлса, кузатувга олинасиз, мазкур ҳолат текширув тайинланиши учун асос бўлиши мумкин.

Юқори даражадаги хатар мезонлари қизил рангда белгиланган, улар 13 та. Сизга нисбатан ҳеч бўлмаганда улардан биттаси қўлланилса, бу рўйхатдан ўтказиш рад этилишига ёки аввал берилган гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига сабаб бўлиши мумкин. Муаммолар бартараф этилганидан кейингина гувоҳномани тиклаш ва ҚҚС тўловчиси кодини қайтариб олиш мумкин.

Тизим сизни қандай баҳолашини ҳар бир мезон рўпарасига қўйилган белгилар орқали билиб олишингиз мумкин:

яшил рангли доирадаги белги мезонлар бўйича сизда ҳаммаси нормада эканлигини англатади;

тўқ сариқ рангли доирадаги белги муаммолар борлигини ёки улар мавжуд бўлиши мумкинлигини билдиради.

Мезон рўпарасида ҳеч қандай белги бўлмаса, тизим ушбу мезон бўйича сизни ҳали баҳоламаган бўлади. Хизмат тест режимида ишлайди, уни ахборот тизимлари билан ўзаро боғлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бироз вақт ўтиши билан тизим бекаму кўст ишлайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқ сариқ рангдаги белги аниқланган камчиликларни қайта текшириб кўришингиз ва бартараф этишингиз кераклигини англатади. Агар белги хато қўйилган деб ҳисобласангиз, бу ҳақда ҳисобга қўйилган жойингиздаги солиқ органига хабар қилинг ва тегишли ҳужжатларни тақдим этинг.

 

«Қизил» мезонлар ва уларни қандай тўғрилаш мумкин:

1. Раҳбар ҳамда молиявий менежмент функциясини бажарувчи шахснинг ЯММТ тизимида шахси тасдиқланмади.

Ечим: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг my.mehnat.uz сайтида ЯММТ тизимида раҳбар ва (ёки) юридик шахснинг бухгалтери билан тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказинг.

2. Солиқ органининг маълумотлар базасида муассис (иштирокчи) ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Ечим: яқин орада жойлашган Давлат хизматлари марказига бориб юридик шахснинг муассислари ҳақидаги маълумотларга тузатиш киритинг ёки тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтган жойингиздаги солиқ органига маълумотларни тақдим этинг.

3. Солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган манзилида мавжуд бўлмаганда.

Ечим: кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни солиқ органига ёки Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимига тақдим этинг.

4. Ўзининг мулкида, ижарага олинган ёки бепул фойдаланиладиган мол-мулк мавжуд бўлмаганда.

Ечим: объект рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига ҳужжатларни (ижара шартномаси ва ҳ.к.) тақдим этинг.

5. Солиқ тўловчи манзиллар бюроси базасида мавжуд бўлмаганда.

Ечим: манзиллар бюросига манзилни киритиш (ўзгартириш) учун мурожаат қилинг.

6. Солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган манзили (камида 18 кв.м) билан мос келганда

Ечим: бир нечта юридик шахслар майдони 18 кв.м дан кам бўлган объектда битта манзил бўйича фаолият юрита олмайдилар.

7. Амалга оширилаётган битимларнинг (операцияларнинг) солиқ тўловчи фаолияти тури ва тусига, шунингдек ҳисобварақ-фактураларни таҳлил қилишда олинган маълумотларга асосан сотиб олинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқлиги.

Ечим: Солиқ тўловчи товарларнинг кирим ва чиқим ҳужжатларини солиқ органига тақдим этиши, солиқ органи эса уларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиши лозим.

8. Муддати кечиктирилган солиқ ҳисоботи мавжуд бўлганда (ҳисобот мавжуд бўлмаганда).

Ечим: СКга мувофиқ аввалги даврлар учун солиқлар ҳисоб-китобини топширинг.

9. Ариза берилган пайтда солиқ тўловчида солиқлар бўйича қарздорлик, давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда – муассисларнинг (иштирокчиларнинг) солиққа оид қарздорлиги мавжудлиги.

Ечим: айтиб ўтилган барча шахслар СКга мувофиқ ҚҚС ва бошқа солиқларни тўлашлари лозим.

10. Солиқ қарздорлиги мавжуд ёки юқори солиқ хатари даражасига эга бўлган солиқ тўловчи билан қўшиб юбориш (бирлаштириш).

Ечим: солиқ тўловчи 2 ойдан ортиқ давр мобайнида тўланмаган ҚҚС ва бошқа солиқлар бўйича қарздорликни сўндириши лозим.

11. Солиқ қарздорлиги ёки муддати кечиктирилган солиқ ҳисоботи мавжуд бўлган бошқа солиқ тўловчининг (юридик шахснинг) раҳбари ариза берувчи-солиқ тўловчининг раҳбари ҳисобланади.

Ечим: 2 ойдан ортиқ муддат тўланмаган ҚҚСни бюджетга тўлаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали қарздорликни бартараф этинг.

12. Солиқ тўловчининг раҳбари ёки муассиси (иштирокчиси) илгари банкрот деб топилган ташкилотда раҳбар ёки муассис (иштирокчи) бўлган. Ёки – илгари раҳбар ёки муассис (иштирокчи) сифатида солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги учун жавобгарликка тортилган.

Ечим: мазкур ҳолатни кадрларни тайинлашда ҳисобга олиш лозим. Илгари банкрот ташкилотлар бошқарувига дахлдор бўлган ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлаган шахсларни тайинламаган маъқул. Агар шундай қилиниши тақозо этилса, тайинлаш чоғида ҳеч бўлмаганда ушбу раҳбарда ва у илгари раҳбарлик қилган ташкилотда солиқ қарздорлиги бўлмаслиги лозим.

13. Бошқарувчи ёки муассис (иштирокчи) хатар даражаси юқори бўлган тоифага киради ва солиқларни тўлашдан қасддан бош тортганлик учун жавобгар ҳисобланади.

Ечим: ташкилотнинг собиқ раҳбари ёки муассиси СКга мувофиқ солиққа оид мажбуриятларни бажариш (солиқлар бўйича қарздорликни тўлаш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва ҳ.к.) орқали камчиликларни бартараф этади.

 

Хизмат тест режимида ишлайди. Барча изоҳ ва таклифларингизни қуйидагиларга йўллашингиз мумкин:

● 1198 телефони бўйича;

● «Тадбиркор ва Солиқчи» телеграм-каналига;

● Фейсбукка: https://www.fb.com/Soliqpressa/.

Прочитано: 58 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика