Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Жавоб берамиз

Ўзбекистон бўйлаб турлар учун субсидиялар

 

ВМнинг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (24.02.2021 йилдаги 100-сон) мувофиқ Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатлар (ички туризм) ташкил этувчилар авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Бунинг учун нима қилиш кераклиги ҳақида шарҳимизда маълумот берилган.

 

Субсидия олиш учун Туризм ва спортни ривожлантириш вазирлигининг uzbektourism.uz сайтига ёзма шаклда мурожаат қилинг (33-б., ВМнинг 100-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 3-илова).

Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

● ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар.

Аризага қуйидагиларни илова қилинг:

● авиа ва темир йўл чипталари учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

● шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар рўйхати ҳамда шартномага илова тариқасида туристларнинг паспорт маълумотлари;

● саёҳат ташкилотчилари томонидан жойлаштириш воситаларида маҳаллий туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ЭҲФ, касса ёки терминал аппарат чеклари, банк тўлов ҳужжатлари) нусхалари;

● туристик ваучерларнинг нусхалари.

 

Сентябрь ойи учун субсидия олиш учун 15 октябрга қадар тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда аризани тақдим этинг.

 

buxgalter.uz

Прочитано: 214 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика