Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Бухгалтерга ёрдам

Қурувчилар ва ижарага берувчилар билан 9 ой учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот

 

Солиқ бўйича консультант Гулнора Эргашева айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклидаги (АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ўзгаришларга эътибор қаратди. Улар қурилиш ташкилотлари – пудратчилар ҳамда бинони ижарага берадиган юридик шахслар учун муҳим аҳамиятга эга: 

 

– Субпудратчиларни жалб этувчи қурилиш ташкилотларининг айланмаси: «қурилиш ишларидан тушум айирув субпудратчилар томонидан бажарилган тасдиқланган ишлар қиймати» формуласи бўйича белгиланади. Яъни, бош пудратчи фақат ўз кучи билан бажарган ишлари қийматидан айланмадан олинадиган солиқни тўлайди. Бироқ яқин кунларгача уни Ҳисоб-китобнинг амалдаги шаклида қайдлар мазмунини бузмасдан акс эттиришнинг имкони йўқ эди.

Бироқ, солиқчилар томонидан ўзгартириш киритилди, фикримча, қурилиш ташкилотлари – субпудратчиларни қурилиш ишларига жалб этувчи, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар Айланмадан олинадиган солиқ бўйича 9 ойлик ҳисоб-китобни муаммосиз топширишлари мумкин.

Субпудратчилар томонидан бажарилган ишлар қийматига тенг суммалар «Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши» ҳисоб-китобига 2-илованинг 0206-сатрида кўрсатилиши лозим.

Эътибор беринг: ярим йиллик ҳисоб-китобни топширганда мазкур сатр воситачилик шартномаси бўйича брокерлик хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан товарлар улушида товарлар олиб киришда тўланган божхона божлари миқдорларини акс эттириш учун мўлжалланган эди. Энди уни қўллаш соҳаси кенгайтирилди. Унда қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш, лойиҳа-тадқиқот ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ишчи кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми ҳам акс эттирилади.

Бундан ташқари Ҳисоб-китоб шаклида 5-сонли янги илова – «Кўчмас мулк ижарасига оид ва олинадиган даромадлар бўйича юридик шахслар билан тузиладиган шартномалар тўғрисида маълумот» пайдо бўлди. Уни барча ижарага берувчилар тўлдиришлари лозим. Тўлдиришда ҳеч қандай мураккаблик йўқ, бироқ, солиқ органларидан мазкур янги қўшимча нима мақсадда киритилганлиги ва у қандай қўлланилиши бўйича қўшимча маълумот олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚ шуни эслатдики, 2021 йил 1 октябрдан айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

Жумладан, солиқ ҳисоб-китоби шаклига оид 1 – «Умумий даромадлар» иловаси автоматик тарзда фаолият турига қараб ЭҲФ, божхона декларацияси ва онлайн-НКТ маълумотлари асосида ҳисобот даври учун шакллантирилади.

Бундай ҳолатда умумий даромадни ҳисоблаганда қопланадиган суммалар (газ, электр энергияси ва бошқалар), шунингдек, ҚҚС тўлашга ўтиш даврида ЭҲФ, божхона декларацияси ва онлайн-НКТ маълумотлари ҳисобга олинмайди.

Воситачилик шартномалари, воситачилик хизматини кўрсатиш бўйича топшириқлар ва бошқа шартномалар бўйича хизмат кўрсатувчи солиқ тўловчилар ЭҲФни тўлдириш тартибига риоя қилишлари лозим. Акс ҳолда мазкур фаолиятдан олинган умумий даромад Ҳисоб-китобнинг ­3-устуни 010-сатри бўйича солиқ базаси сифатида шакллантирилади (Низом 18-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова).

Бундан ташқари ҳисоботни юборишда мантиқий чекловлар мавжуд:

● Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0205-сатри брокерлик фаолияти билан шуғулланмайдиган ташкилотлар томонидан тўлдирилади;

● Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0206-сатри воситачилик фаолияти ёки импортни амалга оширмайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Прочитано: 45 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика