Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Мутахассис тушунтиради

Ўзини ўзи банд қилган шахслар билан шартномаларнинг солиқ оқибатлари

 

Корхона ўзини ўзи банд қилган шахслар билан шартномалар тузган. Уларга шартнома бўйича ишни тугатганларидан сўнг тўлов қилинади.

1. Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома қанча суммагача тузилиши мумкин?

2. Ўзини ўзи банд қилган шахсга тўловларга ижтимоий солиқ солинадими?

3. Қандай ҳолатларда солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин? 

 

1 Ўзини ўзи банд қилган шахс билан тузиладиган шартномалар суммаси қонунчилик томонидан чегараланмаган. Бундай шахс унинг жами даромадлари 100 млн сўмдан ошганида ҳам, 1 млрд сўмдан ошганида ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс мақомида бўлиб қолаверади, солиқ оқибатлари ўзгармайди.

 

2 Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди (Низомнинг 6-б., 23.12.2020 й. 806-сон ВМҚга 1-илова).

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари ЖШДС солиш мақсадида жами даромад таркибига киритилмайди ва ЖШДСга тортилмайди (СК 369-м. 1-қ. 9-б.).

 

3 Корхона солиқ тўлашдан қочиш мақсадида у билан доимий равишда меҳнат муносабатларида бўлган шахслар билан шартномаларни ўзини ўзи банд қилган шахслар билан шартномалар шаклида тузган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар солиқ органлари томонидан аниқланганида, меҳнат муносабатлари деб тан олиниб, ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланиши мумкин.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 53 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика