Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

 

Ҳудудларда хизматлар соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, соҳани ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;

нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН кодлари 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0);

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар (шу жумладан мебель ва инвентарь);

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар;

дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» ер усти транспорт воситалари, моторли қайиқ ва квадроцикллар.

2. Мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келса, 2024 йил 1 январга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;

тақиқланмаган ўйин автоматлари (ТИФ ТН коди 9504 30 200 1, 9504 30 200 9), видеоўйинлар учун ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 30 100 0) ва боулинг учун автоматик ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 90 800 9);

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

4. Туризм, умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳасини янада ривожлантириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

икки ҳафта муддатда инфратузилма етарли ривожланмаган ёки капитал қурилиш объектларини барпо қилиш бўйича чекловлар мавжуд бўлган магистраль йўллари бўйлаб, шу жумладан туристик зоналарда кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» транспорт воситаларини жойлаштириш учун махсус жойлар рўйхати тузилишини ва «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин. Бунда, мазкур ҳудудларда савдо жойларини сотиш бўйича аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкалари ер солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

маданият ва истироҳат боғлари, шунингдек олий таълим муассасалари ҳудудида кафе-фургонларга айлантирилган транспорт воситалари – «фудтрак»лар учун жойларни ташкил этишни таъминласин.

5. 3D контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш серверлари, киноэкранлар, объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер, интеграция қилинган медиа сервер, рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли процессор, проектор учун объектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими, 3D кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони доирасида божхона божи ставкасининг ноль ставкалари татбиқ қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 30 сентябрь,

ПФ-6318-сон.

ЎзР Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сон Фармонига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА
2022 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандида:

а) «б» кичик бандида:

«2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин;

«тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)» сўзлари «божини тўлашдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «в» кичик бандида:

«2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)» сўзлари «божини тўлашдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон Фармонида:

а) 9-бандда:

«а» кичик бандда «ягона солиқ тўлови» сўзлари «айланмадан олинадиган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошисида «ягона ижтимоий тўловдан» сўзлари «ижтимоий солиқдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик бандда «ягона солиқ тўловини тўлашдан;» сўзлари «айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилсин.» сўзлари билан алмаштирилсин;

«г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 91 банд билан тўлдирилсин:

«91. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йил 1 январга қадар кинокомпаниялар моддий-техник базасини кучайтириш ва кинотеатр (кинозал)лар учун товарлар олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатида:

а) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«

 

3.

 

Другие цифровые вычислительные машины для обработки данных (цифровые блоки), серверы воспроизведения для показа 3D-контента

 

8471 50 000 0

 

»;

 

б) қуйидаги мазмундаги 41-позиция билан тўлдирилсин:

 

«

 

41.

 

Акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер

 

851822 000 0

 

»;

 

в) қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:

 

«

 

51.

 

Интеграция қилинган медиа сервер

 

8521 90 000 9

 

»;

 

г) қуйидаги мазмундаги 81–85-позициялар билан тўлдирилсин:

 

«

 

81.

 

Объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар

 

8528 62100 0,

8528 62 900 0,

8528 69900 0

 

 

82.

 

Рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар

 

8539 41000 0

 

 

 

83.

 

Овозли процессор

 

8543 70900 0

 

 

 

84.

 

Проектор учун объектив

 

9002 11000 0

 

 

 

85.

 

3D кўзойнаклари, шу жумладан пассив

 

9004 90100 0,

9004 90900 0

»;

 

д) қуйидаги мазмундаги 101–102-позициялар билан тўлдирилсин:

 

«

 

101.

 

Экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими

 

9007 92 000 0

 

 

 

102.

 

Киноэкранлар

 

9010 60 000 0

 

».

 

 

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарори 8-бандида:

а) биринчи хатбошидан «2022 йил 1 январгача» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) «а» кичик банди «аҳолига пуллик тиббий хизматлар» сўзларидан олдин «2022 йил 1 январгача» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 январгача белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари божхона божидан озод этилсин».

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018–2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарори 4-бандида:

а) биринчи хатбошидан «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иккинчи хатбоши «бўшаган маблағлар» сўзларидан олдин «2022 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) учинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикасида» сўзларидан олдин «2024 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 майдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори 1-банди биринчи хатбошисидаги «2022» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин.

Прочитано: 313 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика