Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Бухгалтерга ёрдам

Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин

 

Ноль ставкали ҚҚС солинганда:

● бундай ставка бўйича ҚҚС солинадиган реализация айланмасига ҚҚС ҳисобланмайди;

● бундай айланмада фойдаланиш учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, ҳисобга олиш мақсадида реализация бўйича «ноль» ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг:

● товарлар экспортида;

● илгари қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;

● божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;

● божхона ҳудудида қайта ишлаш учун божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;

● чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

● халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ашё-анжомларни. Ушбу ҳолатда ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ашё-анжомлар деб эътироф этилади;

● сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан бундай хизматлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлигининг ва Миллий гвардиянинг бўлинмалари томонидан сотиб олинганда;

● уларни сотиб олишга ваколатли органга қимматбаҳо металларни, агар ушбу металларни ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз (СК 260, 264-м.).

 

Ноль ставкали ҚҚС фақат товар (хизмат)лар реализация жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган ҳолатларда қўлланилади. Реализация қилиш жойи СКнинг 240 ва 241-моддаларига асосан аниқланади.

 

Алоҳида ҳолатларда ноль ставкали ҚҚС харидорга у 15% ставка бўйича етказиб берувчиларга тўлаган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан қўлланилади (СК 264-м. 1-қ.).

Бундай тартиб товар(хизмат)лар қуйидагича сотиб олинса амал қилади:

● чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;

● Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.

 

Ноль даражали ҚҚСни ушбу солиқдан озод этиш ҳолати билан адаштирманг:

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланма


Солиқ солишдан озод этилган айланма


● Ҳисобга олиш мақсадида солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилган;

● «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинади;

● Ҳисобварақ-фактура 6-устунига «0%» қўйилади;

● 7-устунига – «0»

● Ҳисобга олиш мақсадида солиқ солинмайдиган ҳисобланади;

● «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинмайди, сотиб олинган товарлар ва хизматлар қийматига киритилади;

● Ҳисобварақ-фактуранинг 6 ва 7-устунларида «ҚҚСсиз» белгиси кўрсатилади.

 

 

Товарлар экспортида ноль даражали ҚҚС ставкаси қандай қўлланади

Экспорт божхона режими (Божхона режими таснифлагичига мувофиқ 10 код, Йўриқномага 3-илова, АВ рўйхат рақами 2773-сон, 6.04.2016 й.) шундай режимки, бунда Ўзбекистон товари уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилади.

Экспорт божхона режимига жойлаштирилган ва амалда божхона ҳудудидан олиб чиқилган товар Ўзбекистон товари мақомини йўқотади (БК 29-м.).

Товарлар экспортини ва ноль даражали ҚҚС ставкасини тасдиқлаш учун ҳисобот билан бирга қуйидагиларни ДСИга юборинг:

● шартнома ёки унинг тасдиқланган кўчирма нусхасини;

● товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган БЮДни;

● Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг тасдиқловчи белгиси қўйилган, товар йўл ҳужжатлари (СК 261-м.).

Агар сиз товарларни воситачи ёки ишончли вакил орқали экспорт қилсангиз, унда қўшимча равишда воситачилик шартномасини ёки топшириқ шартномасини (шартномалар нусхаларини) тақдим этинг.

 

Воситачи ҳам экспортчи-комитентнинг товарларини реализация қилиш чоғида ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллайди. Бунда ўзининг хизматларига у 15% ставкада ҚҚСни қўллайди.

 

 

Шартнома расмийлаштирмасдан қуйидагиларни экспорт қилиш мумкин:

● халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда Интернет орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар ва хизматларни. Шунингдек, ТСОЯЭАТ (Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими)га маълумот киритиш ва БЮД расмийлаштириш талаб этилмайди (30.10.2018 й. ПФ-5564-сон, 2-б.);

● электрон савдо майдончалари орқали, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, товарлар ва хизматлар (19.02.2018 й. ПФ-5349-сон, 7-б.);

● инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100% тушгандан сўнг ва ТСОЯЭАТ тизимига маълумотларни киритиш шарти билан товарларни, хом ашёлардан ташқари, хизматларни. Бунда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилишга қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланади (3.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, 2-б.).

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот воситачи орқали товарларни экспорт қилмоқда

Ташкилот ҚҚС тўловчиси бўлган воситачи орқали 25 000 минг АҚШ доллари бўлган товарларни экспорт қилмоқда.

Товарларнинг ҳақиқий таннархи 18 000 минг АҚШ долларини , воситачининг хизмат хақи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 12 500 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Воситачилик шартномасига асосан тушум комитент (экспорт қилувчи)нинг ҳисобрақамига келиб тушади.

АҚШ долларининг курси:

● Товарларни харидорга юклаб жўнатиш ва БЮД расмийлаштириш пайтига – 9 550 сўм;

● Тушум тушган пайтига – 10 000 сўм.

Воситачи орқали товарларни экспорт қилиш бўйича реализация айланмасига ноль даражали ҚҚС ставкаси солинади.

Бухгалтерия ҳисобида воситачи орқали товарларни экспорт қилишни қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операцияларининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Воситачига реализация қилиш учун товарлар берилди


180 000


2960-«Комиссияга берилган товарлар»


2910-«Омбордаги товарлар»


Товарлар реализацияси акс эттирилди

(25 000 х 9 550)

238 750


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»


Реализация қилинган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди


180 000


9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»


2960-«Комиссияга берилган товарлар»


Бажхона йиғими ҳисобланди


238,75


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Воситачининг хизмат ҳақи акс эттирилди (12 500 / 1,15)


10 869,6


9410-«Сотиш харажатлари»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Воситачининг хизмати бўйича ҚҚС ҳисобланди (12 500 / 115 х 15)


1 630,4


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Экспорт қилинган товар бўйича тушум келиб тушди (25 000 х 10 000)


250 000


5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Қарздорлик юзага келган пайтдан тўлов амалга оширилган пайт оралиғидаги курс фарқи акс эттирилди (250 000 – 238 750)


11 250


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»


 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● воситачи тасдиқлаган ҳисобварақ-фактура у томонидан сотилган товарлар суммасига автоматик тарзда сотиш Реестрида акс эттирилади;

● воситачи кўрсатган хизматлар суммасига тақдим этилган ҳисобварақ-фактура сиз томондан тасдиқлагандан сўнг автоматик тарзда харидлар Реестрида акс эттирилади;

● экспорт қилинган товарларни реализацияси бўйича тушумни сўмда (238 750 минг сўм) реализация кунидаги МБ курси бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 041-сатри 3-устунида акс эттиринг;

● экспорт қилинган товарлар реализацияси бўйича келиб тушган валюта тушуми суммасини сўмда (238 750 минг сўм) юклаб жўнатиш кунига бўлган МБ курси бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 0411-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Солиқ солишдан озод этилган товарлар экспортига ҳам ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллашингиз мумкин (СК 243-м.). Агар ҚҚСдан озод этилган товарлар Ўзбекистон ичида сотилса, ушбу айланма солиқ солинмайдиган айланма ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган товар (хизмат)ларни етказиб бериш бўйича маҳаллий ташкилотларнинг норезидентлар билан чет эл валютасида тузиладиган шартномалари экспорт шартномаларига тенглаштирилади, бунда ушбу шартномаларнинг маълумотлари ТСОЯЭАТга киритилиши лозим (26.03.2012 й. ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-б.).

ТСОЯЭАТда шартномани қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш, унга ўзгартириш киритиш, қўшимча келишув тузиш, спецификация қўшиш ёки ўзгартириш ҳамда реализация қилинган шартномани тизимда ёпишни «Е-Контракт» тизимида ишлаш». Қадамма-қадам кўрсатма»да қаранг.

 

Экспорт қилганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

«Кирувчи» ҚҚСни фақат чет эллик харидордан сизнинг Ўзбекистондаги банк ҳисобрақамингизга валюта тушуми келиб тушгандагина ҳисобга олиниши мумкин. Агар тўлиқ бўлмаган валюта тушуми тушса, «кирувчи» ҚҚСни келиб тушган тушумга мутаносиб равишда ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ.). 

 

Мисол. ҚҚСни экспорт тушумига мутаносиб равишда ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқаради. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун у божхона расмийлаштирувида 15 000 минг сўм ҚҚС тўланган материалларни импорт қилган.

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш мақсадида ташкилот алоҳида-алоҳида усулни қўллайди.

Ҳисобот ойида ноль даражали ҚҚС ставкаси солинадиган экспорт қилинган маҳсулот реализациясидан тушум 30 000 АҚШ долларини ташкил этган.

Юклаб жўнатиш кунига МБ курси 9 500 сўм.

Ҳисобот ойининг охирги кунига харидорлар 24 000 АҚШ доллари, яъни умумий тушум суммасининг 80% (24 000 / 30 000 х 100) тўловини амалга оширди. Демак, ҳисобот ойида ташкилот 12 000 минг сўм (15 000 х 80%) миқдоридаги «импорт» ҚҚСни ҳисобга қабул қилади.

Бухгалтерия ҳисобида экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товарлар бўйича «импорт» ҚҚСни ҳисобга олишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциялари мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Экспортга реализация қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун материаллар импорти бўйича ҚҚС ҳисобланди ва тўланди


15 000


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Импорт қилинган товарлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортидан валюта тушумлари келиб тушганда улар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС акс эттирилди


12 000


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

импорт қилинганда ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қиймат ва «импорт» ҚҚС суммаси (15 000 минг сўм) божхона органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда харидлар Реестрида 6 ва 7-устунларда акс этади;

ушбу Реестрнинг 6 ва 7-устунларидаги жами сумма Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби ­011-сатрининг 3 ва 4-устунларида автоматик тарзда акс этади;

товарларни экспортга сотишдан сўмдаги тушумни МБнинг реализация қилиш пайтидаги курси бўйича (30 000 х 9 500 = 285 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 041-сатри 3-устунида акс эттиринг;

товарларни экспорт қилишдан келиб тушган валюта тушуми суммасини товарларни юклаб жўнатиш кунидаги МБ курси бўйича (24 000 х 9 500 = 228 000 минг сўм) сўмда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 0411-сатри 3-устунида акс эттиринг.

ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 0412-сатри 3-устунида экспорт товарлардан валюта тушумининг келиб тушмаган қисми суммасини товарларни юклаб жўнатиш кунидаги МБ курси бўйича ((30 000 – 24 000) х 9 500 = 57 000 минг сўм) сўмда акс эттиринг;

экспорт валюта тушумининг солиштирма улуши ўсиб борувчи якун билан ҚҚС ҳисоб-китоби 7-иловасида автоматик тарзда ҳисобланади.

Агар сиз товарларни воситачи ёки ишончли вакил орқали экспорт қилсангиз, унда ҳисобга олинадиган ҚҚСни воситачи (ишончли вакил)нинг ҳисобрақамига келиб тушган тушумдан келиб чиқиб ҳисобланг. Бунда воситачилик (топшириқ) шартномасида валюта тушуми воситачининг Ўзбекистондаги банк ҳисобрақамига келиб тушиши белгиланган бўлиши лозим.

Солиқ солишдан озод этилган товарларни экспорт қилганингизда (СК 243-м.) ушбу айланма учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобрақамга келиб тушган валюта тушумига мутаносиб равишда ҳисобга олиб боринг.

Ўзбекистон ичида ҚҚСдан озод этилган товарлар реализация айланмаси солиқ солинмайдиган айланма ҳисобланади, шунинг учун у бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмас. 

 

Божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга ноль даражали ҚҚС ставкаси қандай қўлланилади

 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади (СК 262-м.).

 

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими шундай режимки (Божхона режими таснифлагичига мувофиқ 51 код), бунда товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилади (БК 70-м.).

 

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари қуйидагилардан иборат:

● олиб кирилган товарни унинг дастлабки хоссалари ва индивидуал кўрсаткичларини ўзгартириб, лекин қайта ишлаш маҳсулотида уни идентификациялаш имконини берувчи товар хусусиятларини сақлаган ҳолда бевосита қайта ишлаш ёки унга ишлов бериш, бундан СКнинг 74-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

● олиб кирилган товардан фойдаланган ҳолда бошқа товар тайёрлаш, шу жумладан монтаж қилиш, йиғиш ёки қисмларга ажратиш;

● товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш ва таркибий қисмларини алмаштириш;

● қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга кўмаклашувчи ёки уларнинг ишлаб чиқарилишини енгиллаштирувчи бошқа товарлардан, агар бу товарлар қайта ишлаш жараёнида тўлиқ ёки қисман ишлатилса, хом ашё сифатида фойдаланиш. Мазкур операция юқорида кўрсатилган бошқа операциялардан бири билан бир вақтда бажарилиши керак (БК 71-м. 1-қ.):

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари жумласига қуйидагилар кирмайди:

● товарнинг бут сақланишини таъминлаш, уни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари;

● ҳар қандай турдаги ҳайвонларнинг наслини олиш, уларни парваришлаш ва клонлаштириш, бўрдоқига боқиш ва тутиш (ушлаш, овлаш), шунингдек уларнинг маҳсулларини олиш ва тўплаш;

● ҳар қандай ўсимлик турларини етиштириш ва йиғиш;

● фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

● ахборотдан, аудио- ва видео ёзувлардан исталган турдаги ахборот ташувчи жисмларга нусха кўчириш ва уларни кўпайтириб олиш;

● технологик жараёнда ёрдамчи восита сифатида чет эл товарларидан (ускуналар, дастгоҳлар, мосламалар ва бошқалар) фойдаланиш (СК 71-м. 2-қ.).

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. Қайта ишланган маҳсулотлар тўлиқ Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилади

Чет эл компаниясининг буюртмасига кўра ҚҚС тўловчиси бўлган корхона у томонидан берилган хом ашёни маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб кирмоқда. 10 минг АҚШ долларлик ёки МБ курси бўйича 100 000 минг сўм бўлган хом ашё божхона ҳудудига қайта ишлаш режимига олиб кирилди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бажарилган ишлар қиймати 5 минг АҚШ доллари, бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган санага МБ курси бўйича қайта ҳисобланганда 50 000 минг сўм.

Ушбу ишларни бажариш учун ташкилот ҚҚС ҳисобга олинган 11 500 минг сўмлик материал сотиб олди.

Бажарилган ишлар таннархи 38 000 минг сўмни ташкил этди.

Ишлар бажариб бўлингандан сўнг барча маҳсулот Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилди.

Қайта ишланган маҳсулотлар Ўзбекистон ҳудудидан чиқарилганлиги шарти бажарилганлигини инобатга олган ҳолда ишлар қийматига ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллаш мумкин. Бунда «кирувчи» ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

Бухгалтерия ҳисобида товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудида қайта ишлаш хизматларини кўрсатишни қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операцияларининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қайта ишлаш учун хом ашё қабул қилинди


100 000


003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»



Маҳсулот ишлаб чиқариш учун материаллар харид қилинди

(11 500 / 1,15)

10 000


1010-«Хом ашё ва материаллар»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС акс эттирилди (11 500 / 115 х 15)


1 500


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди


1 500


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Буюртмачининг хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича харажатлар акс эттирилди


38 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Бажарилган ишлар бўйича даромад акс эттирилди


50 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»


Бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди


38 000


9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


Буюртмачидан олинган хом ашё ҳисобдан чиқарилди


100 000



003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»


 

 

Агар қайта ишланган маҳсулотлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштириладиган бўлса (Божхона режими таснифлагичига мувофиқ 40 код), қайта ишлаш хизматларига умумий тартибда 15% ставка қўлланган ҳолда ҚҚС солинади.

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисми буюртмачининг Ўзбекистондаги филиалига юклаб жўнатилади, бир қисми эса бажарилган ишлар ҳақи сифатида берилади

Чет эл ташкилотининг буюртмасига кўра ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл ташкилоти томонидан берилган хом ашёни маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб кирмоқда.

10 минг АҚШ долларлик ёки МБ курси бўйича 100 000 минг сўмлик хом ашё божхона ҳудудига қайта ишлаш режимига олиб кирилди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бажарилган ишлар қиймати ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда 5 минг АҚШ доллари ёки бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган санага МБ курси бўйича қайта ҳисобланганда 50 000 минг сўм.

Ушбу ишларни бажариш учун ташкилот ҚҚС ҳисобга олинган 11 500 минг сўмлик материал сотиб олди.

Бажарилган ишлар таннархи 38 000 минг сўмни ташкил этди.

Ишлар бажарилгандан сўнг жами маҳсулотнинг 80%и Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилди, 10%и буюртмачининг Ўзбекистондаги филиалига, 10%ини буюртмачи бажарилган ишлар ҳақи сифатида корхонага берди.

 

Қайта ишланган маҳсулотнинг ҳаммаси Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилмаганлиги сабабли, ноль даражали ҚҚС ставкаси фақат олиб чиқиб кетилган маҳсулот қисмига тўғри келадиган бажарилган ишлар қийматига қўллаш мумкин.

Қайта ишлаш хизмати қиймати бўйича ҚҚСни қуйидагича ҳисобланг:

олиб чиқиб кетилган маҳсулотни қайта ишлаш хизмати қийматига ноль ставкали ҚҚСни ҳисобланг;

буюртмачининг ўзининг филиалига берилган ва корхонанинг хизмат ҳақига берилган қайта ишланган маҳсулот бўйича кўрсатилган хизмат қийматига ҚҚС 15% ставкада ҳисобланади.

Бунда «кирувчи» ҚҚСнинг жами суммаси ҳисобга олинади. Бухгалтерия ҳисобида товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудида қайта ишлаш хизматларини кўрсатишни қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операцияларининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қайта ишлаш учун хом ашё олинди


100 000


003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»



Маҳсулот ишлаб чиқариш учун материаллар харид қилинди

(11 500 / 1,15)

10 000


1010-«Хом ашё ва материаллар»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС акс эттирилди (11 500 / 115 х 15)


1 500


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди


1 500


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Буюртмачининг хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича харажатлар акс эттирилди


38 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Бажарилган ишлар бўйича даромад акс эттирилди


50 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»


Буюртмачининг филиалига ва корхона хизмат ҳақига берилган маҳсулотнинг қайта ишлаш қийматидан ҚҚС ҳисобланди (50 000 х 20% х 15%)


1 500


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


Бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди


38 000


9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


Буюртмачидан олинган хом ашё ҳисобдан чиқарилди


100 000



003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»


 

 

 

Халқаро ташишлар билан боғлиқ хизматларга ноль даражали ҚҚС қандай қўлланилади

Ноль ставка бўйича ҚҚСни қуйидаги хизматларни кўрсатишда қўлланг:

● товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;

● чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то унинг ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

● йўловчиларни, почтани ва багажни қуйидаги шартларда ташиш бўйича:

● жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса;

● ташиш ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган бўлса;

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш, шунингдек республика ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини унинг ҳудудидан олиб чиқиш. Ушбу ҳолатда ноль даражали ҚҚС ставка фақат Ўзбекистон юридик шахси – ташувчига қўлланилиши мумкин, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса;

● ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизмати бўйича (СК 263-м.).

 

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот Ўзбекистондан Россияга юкларни ташиш хизматларини кўрсатади

Белгиланган пункт Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлганлиги сабабли ташиш халқаро ташиш ҳисобланади. Бунда реализация жойи Ўзбекистон ҳисобланади, чунки ташувчи – Ўзбекистон юридик шахси ва жўнатиш пункти ҳам республика ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 4-б. «а» кичик б.). Шундай қилиб ташкилотнинг ташиш бўйича хизматларига ноль ставкали ҚҚС қўлланилади. 

 

Дипломатик ваколатхоналарга ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга товар ва хизматларни реализациясида ҚҚС қандай ҳисобланади

Агар сиз товар(хизмат)ларни хорижий дипломатик ваколатхоналарга уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланишлари, шунингдек дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун реализация қилсангиз, ҚҚСни умумий тартибда 15% ставкада ёки ҚҚСсиз ҳисобланг (солиқ солишдан озод этилган товарлар реализация қилинганида).

Ушбу ҳолатда ноль даражали ставка қўллаш харидорга солиқ суммаси бюджетдан қайтариб берилишини англатади, башарти қуйидаги шартларнинг бири бажарилганда:

● тегишли хорижий давлат қонунчилигида Ўзбекистонга нисбатан худди шундай тартиб белгиланган (ўзаро манфаатдорлик тамойили) бўлса;

● бундай қоида Ўзбекистоннинг тегишли хорижий Давлат билан халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса (СК 234-м.).

ТИВ ҳар йили аккредитация қилинган хорижий дипломатик ва унга тенглаштирилган ваколатхоналар (савдо, халқаро ташкилотлар, халқаро ҳукуматлараро ва хорижий давлатларнинг ҳукуматлараро ташкилотлари) рўйхатини тасдиқлайди.

 

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот маҳаллий корхоналарга, шунингдек дипломатик ваколатхонага товарларни реализация қилади

Ҳисобот ойида ташкилот ҚҚСни ҳисобга олмаганда 120 000 минг сўмлик товар реализация қилди, шу жумладан:

БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД) ваколатхонасига (ТИВ томонидан аккредитацияланган дипломатик ва бошқа ваколатхоналар рўйхатига киритилган) – 40 000 минг сўмга;

маҳаллий корхоналарга – 80 000 минг сўмга.

Ой учун «кирувчи» ҚҚС олинган ҳисобварақ-фактурага кўра 5 000 минг сўм.

БМТТД ваколатхонасига реализация қилинган товар бўйича айланмасига тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль ставкали ҚҚС солинади. Бу ташкилот аввал ушбу айланмага 15% ставкада ҚҚС ҳисоблайди, кейин ушбу солиқ суммаси ваколатхонага бюджетдан қайтариб берилишини англатади.

Бир ойда ташкилот томонидан ҳисобланган ҚҚС 18 000 минг сўмни (120 000 х 15%) ташкил этади.

«Кирувчи» ҚҚСнинг жами суммаси (5 000 минг сўм) ҳисобга олиниши лозим (унинг барча шартлари бажарилганда).

Ой учун бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 13 000 минг сўмни (18 000 – 5 000) ташкил этади.

 

Қопланадиган ҚҚС суммасини қайтариб олиш учун солиқ органларига ариза тақдим этилиши лозим (СК 274-м.).

Қуйидаги тоифадаги ноль ставкали ҚҚСни қўлловчи солиқ тўловчиларига ҚҚС тезлаштирилган тартибда (7 кун ичида) ва дастлабки камерал текширувисиз қоплаб берилади:

● экспорт ва уларга тенглаштирилган операцияларни амалга оширувчи шахсларга, илгари ушбу шахсларга солиқ суммаси қайтарилган бўлса ва ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль ставкани қўллаш натижасида келиб чиқадиган қисми бўйича;

● хорижий дипломатик ва унга тенглаштирилган ваколатхоналарга;

● маҳсулот тақсимотига оид битим томонларига, агар бундай битимда ноль ставкани қўллаш назарда тутилган бўлса.

 

Эълон қилинган қоплаш суммасининг асосланганлигининг камерал солиқ текшируви ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Агар текшириш натижасида эълон қилинган солиқ суммаси ёки унинг қисми асосланмаган бўлса, унда солиқ тўловчи бюджетга унга асоссиз равишда қайтарилган солиқ суммасини қопланган санадан бюджетга тўланадиган давргача пеня ҳисоблаб қайтариши лозим.

ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини, шу жумладан ноль ставкани қўллаш натижасида юзага келадиган маблағларни қоплаш тартиби махсус Низом (14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

 

Дилшод СУЛТОНОВ, молия вазирининг ўринбосари,

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 348 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика