Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 41 / Мутахассис тушунтиради

Товарлар бепул асосда экспорт қилинганда ҚҚС

 

Корхона бепул асосда хорижга товарни экспорт қилади. Ушбу операцияга ҚҚС солинадими?

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

 

– Ўзбекистон ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига асосан олиб чиқилган товарларни реализация қилишга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (СК 260-м. 1-қ. 1-б.).

Экспорт божхона режими – бу Ўзбекистон товари уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган режим (БК 29-м.).

Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:

● контракт ёки унинг тасдиқланган кўчирма нусхаси;

● товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;

● Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (СК 261-м. 1-қ.).

Кўрганимиздек, товарлар экспортида ҚҚС бўйича оқибатларни аниқлашда у маълум ҳақ эвазига ёки бепул асосда амалга оширилиши аҳамиятга эга эмас. Бинобарин, товарлар экспортига (шу жумладан – бепул ўтказишга) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.

 

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжудлиги ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун мажбурий шартлардан бири ҳисобланади (СК 266-м. 1-қ. 5-б.). Шу боис бепул асосда товарлар экспортида сиз «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмассиз.

Прочитано: 29 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика