Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 17 / Солиқ солиш

Барча шартларга риоя этилиши лозим

 

Бизнинг МЧЖ 5.12.2017 йилдаги ПФ-5273-сон Фармонга мувофиқ «Чорвоқ» ЭТЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Фармон чиққан пайтда меҳмонхона мажмуаси лойиҳалаштирилиб, қурилиш ишлари бошланган эди. Бироқ мажмуани биз эмас, балки ягона муассисимиз бўлган МЧЖ ўз маблағлари ҳисобидан қуряпти. Қурилиш якунланганидан кейин (тахминан 2 йил ўтгач) меҳмонхона мажмуаси бизнинг МЧЖ устав фондига киритилади. Кейинчалик биз қуриб битказилган мажмуада фақат меҳмонхона хизматларини кўрсатамиз.

Бизнинг МЧЖ устав фондига киритилган ҳисса инвестиция сифатида ҳисобга олинадими? Киритилган инвестициялар ҳажмига кўра ­ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига мувофиқ имтиёзларни қўллаш мумкинми?

 

 

– «Чорвоқ» эркин туристик зонаси эркин иқтисодий зона ҳисобланади. Тегишинча, ЭТЗ иштирокчиларига ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар қўлланилади (СК 473-м. 1-қ.; 5.12.2017 йилдаги ­ПФ-5273-сон Фармоннинг 3-б.).

Солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати ЭТЗ иштирокчиси гувоҳномаси олинган кундан бошлаб ҳисобланади (СК 474-м. 1-қ.).

Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

● 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

● 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестиция – 5 йил муддатга;

● 5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;

● 10 млн АҚШ доллари ва ундан юқори –10 йил муддатга берилади (26.10.2016 йилдаги ПҚ-4853-сон Фармоннинг 4-б.).

Таъкидлаш жоизки, Президентнинг тегишли фармонларида янги махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ташкил этилганда, одатда, Президентнинг Фармони, масалан, 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармони қоидалари янги МИЗ иштирокчиларига татбиқ этилади. ПФ-5723-сон Фармонда ПФ-4853-сон Фармонга ҳаволалар берилмаган, бироқ унинг 3-бандида белгиланишича, эркин туристик зона эркин иқтисодий зона ҳисобланади ҳамда унга нисбатан МИЗ ва унинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади. Фикримча, ­ПФ-4853-сон Фармон умумий тусга эга бўлганлиги сабабли унинг қоидалари «Чорвоқ» ЭТЗ иштирокчиларига ҳам татбиқ этилиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз!

МИЗ Дирекцияси инвестиция лойиҳасида баён этилган шартларга, муддатларга ва тартиб-таомилларга мувофиқ иштирокчи билан инвестиция битимларини тузади («Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуннинг 34-м.).

МИЗ иштирокчиси МИЗ дирекциясига инвестиция битими ва бизнес-режа бўйича мажбурият бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши шарт. МИЗ иштирокчиларининг инвестиция битимида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бошқа юридик шахсларга ўтказилишига йўл қўйилмайди (Қонуннинг 30-м.).

Статистика органлари МИЗ иштирокчидан қабул қилинган инвестициялар ҳажми кўрсатилган статистика ҳисоботи солиқ ва божхона органлари учун очиқ бўлишини таъминлайди (Низомнинг 9-б., ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 3-илова).

 

Саволда баён этилган вазиятдан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни айтиш мумкин:

● биринчидан, ЭТЗ иштирокчиси бўлган сизнинг МЧЖ ҳозирги пайтда инвестициялар олмаган, тегишинча, солиқ имтиёзларидан фойдалана олмайди;

● иккинчидан, сизнинг МЧЖ муассиси «Чорвоқ» ЭТЗ ҳудудида меҳмонхона мажмуаси қурилишига инвестиция киритган бўлса ҳам, ЭТЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли солиқ имтиёзларидан фойдалана олмайди;

● учинчидан, ЭТЗ иштирокчиси бўлган МЧЖ 2 йил ўтгандан кейин ўз устав капиталига бадал тариқасида меҳмонхона мажмуасини олишни режалаштиряпти. «Чорвоқ» ЭТЗ дирекцияси билан тузилган инвестициявий битим ушбу инвестицияни (УФга бадал) битим ижроси деб ҳисоблашни назарда тутса, сизнинг МЧЖ бадал олганидан кейин солиқ имтиёзларидан фойдаланишни бошлаши мумкин;

● тўртинчидан, солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати ЭТЗ иштирокчиси гувоҳномаси олинган кундан бошлаб ҳисобланиши сабабли, сизнинг МЧЖ инвестициялар ҳажмига боғлиқ бўлган муддат тугагунига қадар қолган вақт давомидагина солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 301 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика