Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 17 / Амалий бухгалтерия

Қоплаш учун ЭҲФ

 

2021 йилнинг I чорагида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг шаклига ўзгартириш киритилди. Ушбу ҳисоботни тузишда 2-иловада жами даромадни ижара берувчининг даромади ҳисобланмайдиган ва айланмадан олинадиган солиқ солинмайдиган ижарага олувчиларга тақдим этилган коммунал хизматларга оид харажатлар суммасига камайтиришни акс эттириб бўлмади, сабаби бундай сатр мавжуд эмас. Иловада уларни қайд этиш учун бўш сатр назарда тутилмаган. Ҳисоб-китобнинг ўзига коммунал хизматларга оид харажатларни қоплаш суммаси қўлда киритилганда ҳисоботни жўнатиб бўлмаяпти ва хатолик ҳақида хабар келяпти. 4-иловада қўлда ёзиб қўйишга уриниб кўрдик, бироқ бу жами даромаднинг умумий суммасини қопланадиган суммага камайтирмади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида коммунал хизматларга оид харажатларни қоплаш суммасини қандай камайтириш мумкин?

 

– Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли ушбу вазиятга тааллуқли эмас. Сиз тақдим этиладиган ЭҲФнинг турини тўғри танланишингиз лозим.

Ижарага берувчи томонидан етказиб берувчилардан олинган электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ижарага олувчиларга берилади. Ижарага олувчилар томонидан фойдаланилган коммунал хизматлар ҳақи қопланади. Уларни қоплаш қиймати ижарага олувчининг даромади ҳисобланмайди (Низомнинг 48–51-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Бунинг учун коммунал хизматлар суммаси ЭҲФ ва солиқ базасига қопланадиган суммалар тариқасида киритилиши учун ижарага берувчи қоплаш учун ЭҲФни танлаши лозим.

Ижарага берувчи коммунал хизматлар харажатларини қоплашга стандарт ЭҲФни тақдим этадиган бўлса, мазкур суммалар ижарага берувчининг реализация қилиш бўйича айланмасига айланади ва солиқ оқибатларини келтириб чиқаради. Сизнинг ҳолатда улар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритилган.

Амалиётда қўллаш зарурати туфайли ЭҲФларнинг бир неча тури ишлаб чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектлар ЭҲФни операторлар томонидан таклиф этиладиган ЭҲФ турларидан тўғри  келадиганини қўллаш орқали тақдим этишлари лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 384 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика