Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 17 / Божхона

Семинардан иш унар

 

Божхона соҳасида янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ва уларнинг фаолиятидаги муаммоларни ўрганишнинг энг мақбул йўли бу ўқув семинарини ташкил этиш ҳисобланади.

 

Давлат божхона қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида ана шундай тадбир ўтказилди.

Унда ДБҚ Божхона маъмурчилигида илғор ва инновацион усулларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Олимжонов ҳамда Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Абдуғаниевлар ана шу долзарб масалалар ҳамда тадбиркорлар учун ҳозирги кунда яратилган енгиллик ва қулайликлар тўғрисида атрофлича тушунчалар беришди.

Маълумки, шу вақтга қадар «Қоғозсиз ва электрон божхона» контрабанда, контрафакт маҳсулотларни олиб ўтиш, коррупция, ноқонуний валюта операциялари ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга самарали қарши курашиш усулларини қўллаш имконини берди. Эндиликда ушбу тизимнинг мантиқий давоми бўлган «Рақамли божхона» тамойилини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу, энг аввало, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2020 йилда икки муҳим халқаро ҳужжат – Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги Киото конвенциясига (2006 йил 3 февраль) ёки «Вақтинча олиб кириш тўғрисида»ги Истамбул Конвенцияга қўшилиши фикримиз тасдиғидир.

Божхона соҳасида сўнгги беш йилликнинг муҳим янгилиги – божхона органлари фаолиятига «Хавфларни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилгани бўлди. Шу вақтга қадар божхонада товар ва транспорт воситалари ялпи божхона назоратидан ўтказилган бўлса, эндиликда мазкур тартиб бекор қилиниб, ушбу тизим кўмагида танлаб текшириш тамойили йўлга қўйилди. Содда қилиб айтганда, «яшил», «сариқ», «қизил» ва «кўк» йўлаклар жорий этилди.

Божхона соҳасида илк бор ваколатли иқтисодий операторлар институти амалиётга татбиқ қилинди. Бу эса ҳалол, қонунга итоаткор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга, қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида амалий ўқув-семинарда асосий эътибор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида қандай тўсиқларга дуч келаётгани юзасидан энг аввало уларнинг ўзларидан эшитишга ва муаммоларни жойида ҳал қилишга қаратилди. Жумладан, товарларнинг ТИФ ТН кодларини тўғри таснифлаш, божхона қийматини тўғри белгилаш, божхонага доир ахборот тизимларидан тўғри фойдаланиш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мутахассисларнинг чиқишларидан сўнг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан бевосита савол-жавобларга навбат берилди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика