Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 17 / Солиқ солиш

Ортиқча тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Корхонада ҚҚС бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Айни пайтда шундай вазият юзага келган. Бошқа солиқлар бўйича қарздорлик бўлмаса, ортиқча тўловчи бошқа солиқлар ҳисобига ўтказиш учун аризани юбориш имконсиз экан. Боқимонда мавжуд бўлганда, солиқ инспекцияси корхонанинг ҳисобрақамидан инкассо талабномасига кўра пул маблағларини ечиб оларкан. Пуллар ечилганидан кейин, уларни бошқа солиқлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги аризага солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд эмас деган жавобни олдик.

ҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммани қайси солиқларга ўтказиш мумкин? Буни сунъий равишда боқимондани ҳосил қилмасдан қандай амалга ошириш мумкин?

 

– Ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш ва қайтариш СКнинг ­12-бобига асосан амалга оширилади.

Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим:

1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига (СК 103-м. 2-қ.).

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин (СК 103-м. 3-қ.).

СКнинг 12-бобида белгиланган қоидалар солиқ органининг қарорига кўра ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ёки қайтаришга нисбатан ҳам қўлланилади (СК 103-м. 3-қ.). Солиқ органи томонидан бундай қарор қабул қилиниши Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги ­489-сон қарорига 1-илова) билан тартибга солинади. Низомга мувофиқ солиқ органи ҚҚСни қоплаб бериши мумкин, яъни бошқа солиқлар бўйича қарздорлик ҳисобига қоплаши ёки солиқ тўловчининг банк ҳисобрақамига қайтариши мумкин. Ушбу Низом мақсадларида қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси деганда СКга мувофиқ аниқланадиган, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади (Низомнинг 4-б.).

Корхонангизда қайтариладиган ҚҚС юзага келган бўлса, солиқ органига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Низомда мазкур вазиятда солиқ тўловчи ва солиқ органининг хатти-ҳаракатлари тартиби батафсил қайд этилган. ҚҚС суммасини даъво қилиш муддати – солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил мобайнида қоплаш мумкин (СК 88-м.).

Бироқ солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтаришга нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди (Низомнинг 3-б.). Ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган ҚҚС суммаси Низомнинг нормалари қўлланилмаган ҳолда СКнинг 12-бобига асосан бошқа солиқлар бўйича қарзни қоплаш учун ҳисобга олиниши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 55 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика