Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 17 / Мутахассис тушунтиради

Товар қайтарилганда олдин берилган чегирма ҳисоби

 

Етказиб берувчи корхона харидорга 2020 йил давомида товарлар етказиб берди. Катта ҳажмдаги харидлари учун харидор йилнинг охирида чегирма олди. 2021 йилда у товарларнинг бир қисмини қайтариб берди.

Харидор унга тақдим этилган чегирмаларнинг бир қисмини қайтариши лозимми?

 

– Олдин олинган чегирмани қайтариш-қайтармаслик – етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги шартномавий  масала ҳисобланади. Шунинг учун товарларни қайтариш шартларини уларнинг келишувига кўра шартномада аниқлаштириш керак.

Товарни қайтариш тартиб-таомили тегишли ҳужжатлар – қайтариш далолатномаси, юкхати билан расмийлаштирилади. Айрим ҳолларда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш ёки ҳатто шартномага ўзгартириш киритишга ҳам тўғри келиб қолиши мумкин.

Харидор томонидан товарларнинг қайтарилиши етказиб берувчи учун ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблашда даромадлар бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш (камайтириш) учун асос ҳисобланади. Чегирма тақдим этилганда сотувчида ҚҚСга камайиш томонга тузатиш киритади, шунинг учун чегирма суммаси қайтарилаётганда солиққа кўпайиш томонга қараб тузатиш киритиш лозим бўлади.

Агар товарларни олаётганда харидор ҚҚСни ҳисобга киритган бўлса, товарларни қайтараётганда у етказиб берувчининг қўшимча тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураси асосида ҳисобга киритилган солиқ суммасини камайтириши керак. 

Чегирма билан олинган товарларни қайтаришни шартнома шартларида қандай акс эттириш, ҳужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисобда кўрсатиш кераклиги, шунингдек булар корхонангизга солиқ солинишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида батафсил тушунтиришларни Молия вазирлигининг тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби методологияси бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА ҳамда «Norma» МЧЖ эксперти Олег ЦОЙ ўз материалларида баён этадилар.

 

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

Олдин олинган чегирмани қайтариш-қайтармаслик – етказиб берувчи (сотувчи) билан харидор ўртасидаги шартномавий  масала ҳисобланади.

Шу тариқа, хўжалик шартномаси етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдорини, баҳосини, ҳисоб-китоб қилиш тартибини ҳамда бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 10-м.).

Ўйлаймизки, товарларнинг қайтарилишини муҳим шартлар сирасига киритса бўлади. Шунинг учун шартномада етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги келишувга биноан қуйидаги алоҳида шартларни аниқлаштириш керак бўлади:

● асосларни;

● товарлар ассортиментини;

● етказиб берувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

● муддатлар ва шартларни;

● қайтарилган, шу жумладан чегирма билан реализация қилинган (харид қилинган) товарларнинг қиймати ва бошқа шартларни.

 

ҚАЙТАРИШНИ ҲУЖЖАТ БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

Товар қайтарилишининг сабабидан қатъи назар, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузиш мажбуриятини юклайди. Шу муносабат билан харидорга тақдим этилган барча турдаги чегирмалар нафақат шартномада келишиб олиниши, балки ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилиши ҳам керакдир.

Товарларнинг қайтарилиши ҳам ҳужжат билан расмийлаштиришни талаб қилади. Харидор томонидан етказиб берувчига бериладиган товарни қайтариш бўйича ҳужжатлар (юкхати ёки товар қайтарилиши тўғрисидаги далолатнома) қайтарилган товар билан бирга топширилади.

Харидор товарларнинг барча қийматини тўлаган тақдирда, етказиб берувчи билан қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.

Харидор товарларнинг қайтарилиш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги хатни етказиб берувчига жўнатади. Хат эркин тарзда ёзилиб, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

● харидор ва етказиб берувчининг тўлиқ номи ва реквизитлари;

● олди-сотди (етказиб бериш) шартномасининг рақами ва санаси;

● етказиб берилган товарга кузатув ҳужжатларининг рақами ва санаси;

● товарнинг номи, унинг миқдори ва қиймати;

● товар қайтарилишининг асослари ёки сабаблари;

● товарни алмаштириш, маблағларни қайтариш тўғрисидаги талабнома, сумманинг камайганлиги ва ҳ. к. лар;

● раҳбарнинг лавозими ва унинг Ф.И.Ш. расшифровкаси кўрсатилган ҳолда муҳр билан тасдиқланган (у мавжуд бўлган тақдирда) имзоси.

Товарлар қайтарилишини ҳужжатлар билан расмийлаштириш жараёни товарнинг ўзгартирилган қиймати ва миқдорини кўрсатган ҳолда дастлабки шартномага ўзгартиришлар киритишни ўз ичига олиши мумкин.

Амалиётда товарларни қайтариш билан боғлиқ вазиятлар турлича бўлиши мумкин.

Қуйида шартномада товар етказиб берувчига харид қилинган қиймати бўйича қайтарилиши (бирор бир жарима санкцияларисиз) ҳамда харидор қайтарилган товарлар бўйича олинган чегирма суммасини қайтариш мажбуриятини олиши имконияти қайд этилган вазиятни кўриб чиқамиз.

 

ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ

Шартли мисолда кўриб чиқамиз.

2020 йил давомида етказиб берувчи харидорга 115 млн сўмлик, шу жумладан 15 млн сўм ҚҚС, товарларни реализация қилди. Етказиб бериш шартномасига мувофиқ катта ҳажмдаги харидлар муносабати билан харидорга 10% миқдорида 11,5 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 1,5 млн сўм, чегирма тақдим этилди.

2021 йилда харидор 23 млн сўмлик, шу жумладан 3 млн сўм ҚҚС, қийматдаги товарларни етказиб берувчига қайтарди. Қайтарилган товарларнинг таннархи – 15 млн сўм.

Шартнома шартларига кўра, харидор етказиб берувчига олдин олинган чегирмаларнинг бир қисмини – 2,3 млн сўмни, шу жумладан 0,3 млн сўмлик ҚҚСни қайтармоқда.

 

Харидорнинг бухгалтерия ҳисоби

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида чегирмалар харидорда қуйидагича тартибда акс эттирилади:

● товарларни қабул қилиш санасида олинган чегирмалар товарлар харид қилинган қийматни камайтиради, яъни уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар таркибига киритилмайди ҳамда молиявий натижаларга таъсир кўрсатмайди;

● уларни харид қилиш шартноманинг махсус шартларини бажаришга боғлиқ бўлган  чегирмалар товарлар қабул қилинган санадан сўнг харид қилинган товарларнинг қийматини камайтирмайди, балки молиявий натижаларнинг 9390-«Бошқа операцион даромадлар» счётига тегишли бўлади;

● қўшимча товарлар бепул олинганда, уларнинг таннархи сотиб олинган товарлар қиймати барча олинган товарлар миқдорига, шу жумладан бепул олинган товарни ҳам ҳисобга олган ҳолда, тақсимлаш орқали аниқланади (4-сон БҲМСнинг 16-б., АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.).

Келтирилган мисолда чегирмани олиш шартнома шартларини бажаришга боғлиқ бўлган ва тегишинча, бундай чегирма 9390-счётга киритилган.

Қайтарилган товарлар бўйича етказиб берувчи билан бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун ­4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти қўлланилади (таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, млн сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товарларни 2020 йилда сотиб олиш

 

Товарлар кирим қилинган

 

100

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилган

 

15

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Чегирма шартларини бажарган ҳолда етказиб берилган товар ҳақи тўланган (115 – 11,5)

 

103,5

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Чегирма суммаси акс эттирилган

 

10

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Чегирма бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритиш акс эттирилган

 

1,5

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

2021 йилда товарлар бир қисмининг қайтарилиши (шартномага мувофиқ)

 

Товарлар етказиб берувчига қайтарилди

 

20

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Қайтарилган товарлар бўйича олдин ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилган

 

3

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Қайтарилган товарлар бўйича олдин олинган чегирма суммаси ҳисобланди

 

2

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Чегирмани ҳисобга олган ҳолда ҚҚСга тузатиш киритилган

 

0,3

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Чегирманинг бир қисмини айириб ташлаган ҳолда етказиб берувчи томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати қопланди (23 – 2,3)

 

20,7

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

 

 

Етказиб берувчида (сотувчида) бухгалтерия ҳисоби

Етказиб берувчида (сотувчида) ­9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётининг дебети бўйича харидорга олишга ҳисобларнинг тегишли счётлари билан бирга корреспонденцияда тақдим этилган чегирмалар суммаси акс эттирилади. 

Қайтарилган товарларнинг ҳисоби учун 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти мўлжалланган. Счётнинг дебети бўйича қайтарилган товарларнинг қиймати ҳисобларнинг тегишли счётлари билан бирга корреспонденцияда қуйидагича акс эттирилади:

● пул маблағлари – мазкур товарларнинг қиймати харидорларга қайтарилганда;

● олишга счётлар – қайтарилган товарлар бўйича дебитор қарздорлигини бекор қилиш суммасига;

● тўлашга счётлар – мазкур товарлар бўйича харидорлар ва буюртмачилардан олинган ҳақ ва авансларга доир юзага келган қарздорлик бўйича суммага.

Ҳисобот даври охирида 9050 ва 9040-счётлари ёпилади ҳамда суммалар (операцион) асосий фаолиятдан даромадлар ҳисоби счётларига (9000) ҳисобдан чиқарилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, млн сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

2020 йилда товарларни чегирма билан реализация қилиш

 

Харидорга реализация қилинган товарларга ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган сумма акс эттирилган 

 

100

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Реализациядан ҚҚС акс эттирилган

 

15

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Тақдим этилган чегирма суммаси акс эттирилган

 

10

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Чегирма бўйича ҚҚСга тузатиш киритилган

 

1,5

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Чегирмани ҳисобга олган ҳолда харидор билан ҳисоб-китоблар акс эттирилган (115 – 11,5)

 

103,5

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳисобот даври охирида 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти ёпилган

 

10

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

Олдин реализация қилинган товарларнинг 2021 йилда қайтарилиши

 

Товарлар қайтарилган

 

20

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Қайтарилган товарлар бўйича ҚҚСга тузатиш киритилган (камайтирилган)

 

3

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Олдин берилган чегирманинг бир қисми қайтарилган

 

2

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

Чегирма бўйича ҚҚСга тузатиш киритилган (кўпайтирилган)

 

0,3

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Харидорга чегирманинг бир қисмини айирган ҳолда қайтарилган товарларнинг қиймати қайтарилган (23 – 2,3)

 

20,7

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қайтарилиш муносабати билан реализация қилинган тайёр маҳсулотнинг таннархига тузатиш киритилган

 

15

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

Ойнинг охирида 9040-счёти ёпилган (20 – 2)

 

18

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

 

 

СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ

Харидор учун

ҚҚС тўловчиси бўлган етказиб берувчидан товарлар харид қилинганда харидор ҚҚСни ҳисобга киритган бўлса, товарлар қайтарилаётганда харидор етказиб берувчининг қўшимча тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураси асосида ҚҚСни ҳисобга киритиш суммасини камайтириши керак (мисолда кўрсатилгани каби).

 

Етказиб берувчи (харидор) учун

Харидор томонидан товарларнинг тўлиқ ёки қисман қайтарилиши – фойда солиғини ҳисоблашда ҚҚС ва даромадлар бўйича сотувчида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш (камайтириш) учун асосдир:

● кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича – кафолат муддати доирасида;

● бошқа ҳолларда – 1 йил доирасида (СК 257, 332-моддалари).

Чегирма берилаётганда харидор томонидан ҚҚСга камайиш томон тузатиш киритилганлиги сабабли чегирма суммасини қайтариш чоғида солиққа кўпайиш томонга тузатиш киритилади (мисолда кўрсатилгани каби).

Прочитано: 367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика